Page 243 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 243

ПОЛ ВОЛКеР

           мобиль  трейлерлари,  ҳаракатланувчи  уйлар  савдоси  умуман  пасайиб
           кетди.
              кишилар кредит карточкаларини синдириб, оқ уйга: «Жаноб прези-
           дент, биз ватанпарвар бўлишни истаймиз», – деган мурожаатлар билан
           чиқдилар. икки ой давомида мамлакатдаги истеъмол издан чиқди.
              Пул  таклифи  билан  ҳам  шу  ҳолат  юз  берди,  чунки  кишилар  ўз
           қарзларини кредит карточкалари бўйича қоплашарди. Либерал фикрда-
           ги иқтисодчилар, шунингдек, монетаристлар: «агар сиз пул таклифига
           тенглашсангиз, у ҳолда чекловларни камайтиришингиз керак», – дей               ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
           бошлашди.  Биз  оғир  аҳволга  тушиб  қолгандик:  «Пул  таклифи  орти-
           шини  пасайтиришни  хоҳлаганингизда,  сизни  қўллаб-қувватлагандик,
           ҳозир у ойига 6 % қисқармоқда», – шунга ўхшаш нарса баъзида бўли-
           ши мумкин, – «сиз тизгинни бўшатишингиз керак».
              Фоиз  ставкаси  оширилишига  бир  неча  ойлик  қаршиликдан  сўнг
           иқтисодиёт  нишабликка  тушгандек  туюларди,  шунинг  учун  биз
           қаршиликни  камайтирдик.  Бу  ишни  истаганимдан  кўпроқ  даражада
           бажардик,  лекин  ҳамма  нарсани  пул  таклифи  билан  мослаштиришга
           уриндик. Уч ёки тўрт ой ўтиб, фалокат миқёслари аниқ бўлгач, кредит
           назоратидан бош тортдик. Чекловларни тикладик, бу бизнинг тегишли
           сабабга биноан амалга оширган илк ишимиз эди. якуний истеъмолчи-
           ларга савдо билан бириктирилган бизнес оқ уйга бўйсуниб қолди.
              Универсал  дўконлар  кредит  назорати  сабабли  айниқса  хавотирга
           тушган эди. Уларнинг хавотирланиш сабаби кредит карталари, шунинг-
           дек, юқори харид фаоллиги даврида (ноябрь ва декабрь) қопланмаган
           кредитлардан иборат эди. Бу пайтда уларда савдо ҳажми, мос равиш-
           да кредит карталари бўйича қарздорлик ортади. Улар чекловларнинг
           киритилиши савдоларнинг барбод этади деб қўрқишарди. Бу менинг
           хаёлимга келмаганди.
              кредит назорати қўлланилганда у 6–8 ой давом этишини тасаввур
           қилмагандим.  албатта,  сиз  бу  чеклов  фақат  6–8  ойга  киритилмай-
           ди  деб  айта  олмайсиз.  Универсал  дўконлар  ушбу  пайтда  юз  берган
           ҳодисалардан хавотирланмасди, чунки кредит карталари бўйича қарз
           мавсумий бўлмаганлиги туфайли пасаярди. Улар олти ойдан кейинги
           ҳодисалар хавотирлантирарди.
              Мерлинг: Кутилмалар мисоли экан-да.
              Волкер:  Мутлақо  тўғри!  Ўйлайманки,  бундай  бевосита  аралашув
           кўзда тутилмаган оқибатларга эга бўлганда, бу вазиятни беқиёс тасвир-
           лайди. Ҳар ҳолда биз кредит назоратини иложи борича бекор қилдик.
           Табиийки, фоиз ставкалари пасайди ҳамда пулдан фойдаланиш имко-
                                                                                       2
   238   239   240   241   242   243   244   245   246   247   248