Page 246 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 246

ПОЛ ВОЛКеР

               ўз йўлимизда давом этардик. валюта курсини барқарорлаштириш учун
           ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
               деярли  ҳеч  нима  қилмаган  Бундесбанк  1984  йилнинг  ёзида  доллар
               курси кескин ошганда, катта интервенцияни ўтказди, лекин бу фақат
               вақтинча  самара  берди.  Ўз  уринишларимизни  мувофиқлаштириш  ва
               зарур чоралар кўра олмаганимиз менга нотўғридек туюларди.
                  Мерлинг:  1970  йилнинг  бошларида  валюта  курслари  тизими
               заифлашувга,  сўнгра  эса  долларнинг  тикланишига  сабаб  бўлди,  бу
               бир неча устувор валюталар негизида умумий валюта тизимининг
               юзага келиш ҳолати бўлди. «Плаза» ва Луврдаги музокаралар [гап
               1985 йилда Нью-Йоркдаги «Плаза» меҳмонхонаси ва 1987 йилда Па-
               рижда АҚШ, Франция, Германия, Япония ва Буюк Британия ўрта-
               сидаги, Парижда эса Канада билан ҳам музокаралар ҳақида боради]
               бу йўналишдаги илк қадам бўлган. Бу айнан шундай кўринишга эга
               бўлганми?
                  Волкер: «Плаза» меҳмонхонасидаги музокаралар Молия вазирли-
               ги  ташаббуси  билан  ўтказилган,  шунинг  учун  мени  бу  ҳодиса  унча
               қизиқтирмади. Лекин фикримча, доллар курси маълум жиҳатдан пасая
               бошлади, Бейкер раҳбарлигидаги янгиланган Молия вазирлиги эса ин-
               тервенция юзасидан янада мослашувчан бўлди. Заиф доллар, инфляция
               ва ҳоказо шароитда шахсий тажрибага таянган ҳолда, доллар курси на-
               зоратдан чиқишидан чўчиган ҳолда биз уни кучлироқ пасайтиришимиз
               керак деб ўйламаганман.
                  Узоқ  муҳокамалар  натижасида  тайёрланган  ва  «Плаза»да  имзола-
               ниши  лозим  бўлган  лойиҳа  кўп  жиҳатдан  менинг  нуқтаи  назаримни
               акс эттирарди. Лекин, улар доллар курсини пасайтиришга қаратилган
               ҳаракатлар эди.
                  Луврдаги музокаралар маълум маънода қизиқарлироқ бўлди. Молия
               вазири Бейкер ва унинг ўринбосари Ричард Дарман мақсадли ҳудудлар,
               уларнинг доираси ёки шунга ўхшаш ғояларга қизиққанлар, бу мени ҳам
               қамраб  олди.  Фикримизча,  оқилона  ёндашув  қулай  доллар  курсидан
               бошлашдан иборат эди.
                  Маълум сабабларга кўра молия вазири мақсадли ҳудудлар ғоясига
               қизиқиб қолган, бундан ташқари, япония ва европа томонидан маълум
               босим  ҳис  этилган,  чунки  жуда  заиф  доллар  уларнинг  манфаатлари-
               га зид эди. У амалиётда валюта курсларини барқарорлаштириш йўли
               билан баъзи муаммоларни ҳал этиш мумкин деган қарорга келди. Пи-
               ровардида,  биз  Лувр  келишувига  эга  бўлиб,  у  «Плаза»  келишувига
               нисбатан  техник  кўринишда  эмас,  балки  концептуал  кўринишда  кўп
               жиҳатдан менга тақлид қилади.
           2
   241   242   243   244   245   246   247   248   249   250   251