Page 247 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 247

ПОЛ ВОЛКеР

              Техник нуқтаи назардан мақсадли ҳудудларнинг келишилган дои-
           ралари, назаримда, жуда тор ва уларни қай даражада қўллаб-қувватлаш
           мавҳум эди. Доираларни белгилашдан ташқари, баъзи таҳдидлар ша-
           роитида ким нима қилиши зарурлиги ҳақида ўйлаш керак. агар ўтка-
           зилаётган пул-кредит сиёсатига ўзгартишлар киритиш зарур бўлса, у
           ҳолда уларни қай тарзда киритиш лозим ҳамда улар қанчалик муҳим?
           келишувда пул-кредит сиёсати ҳисобга олиниши зарур бўлган муҳим
           омил эканлигига етарлича эътибор қаратилмаган.
              Мерлинг:  Келинг,  ўтмиш  эмас,  келажак  тўғрисида  суҳбатла-              ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
           шайлик. Агар тўғри тушунган бўлсам, 25 йилдан сўнг Ғарбий ярим-
           шар ҳудудида, 50 йилдан сўнг эса жаҳонда ягона валюта амал қилади
           деб тахмин қилганмисиз? Бу ҳақиқатда шундайми?
              Волкер: Ҳа, мен ҳозир бу ҳақда кўп гапиряпман. Мени айнан ту-
           шунмаслик керак, лекин далил далиллигича қолади – валютанинг онг-
           ли қисқариш истиқболи ҳозир бир йил аввалги ҳолатга нисбатан янада
           ишончли кўринади. Ҳамма нарса шунга қаратилган. Фикримча, де-фак-
           то, электрон савдо, ахборот инқилоби билан боғлиқ ҳамма нарса бўлиб,
           булар ушбу жараёнларга ёрдам берувчи муҳим омил ҳисобланади. Сиз
           ўз оламингизга мурожаат этиш, интернет орқали харид қилиш ва со-
           тиш, буни эса самарали амалга ошириш, лекин бунда турли валюталар
           ва доимий ўзгарувчи котировкалар борасида иш юритишни истамай-
           сиз-ку. Бу мантиқсиз-ку!
              еврони амалга киритиш билан боғлиқ европа тажрибаси, ўйлайман-
           ки, буни намойиш этишга ёрдам беради. Фикримча, уни муваффақият
           кутмоқда. Тахминан 1989 йилда Франкфуртда артур Бёрнс хотираси-
           га бағишланган дастлабки маърузамда: «Сиз ягона европа валютасини
           яратиш йўлидасиз. Бу эса, бетакрор иш. Ҳамма ишларни ХХ аср туга-
           гунга қадар амалга ошириш керак», деб таъкидладим. Ўша пайтда бу
           доктрина оммалашмаган эди, лекин бу ҳодиса ХХ аср тугагунга қадар
           юз берди. Бу менинг прогнозларимдан бири бўлиб, у амалга ошди ва
           мен бу ҳодисани албатта эслайман! Ҳозирги кунда жаҳон иқтисодиёти
           интеграцияси бизни янада олға қадам ташлашга ундамоқда.
              иккинчидан, шундай зиддият мавжудки, иқтисодчиларнинг ҳар бир
           авлоди ўзидан олдинги авлод ғояларини қисман бўлса-да, рад этади.
           1960–1970-йилларда  иқтисодий  доктрина  сузувчи  курслар  тизимини
           Бреттон-вудс паритетлар тизимига қарама-қарши қўйди. Бу эса дарс-
           ликларга киритилган. Лекин сузувчи курслар тизими таклиф этилган
           моделларга  нисбатан  расмиятчиликка  яқинроқ.  Ҳозирги  кунда  бизда
           шундай  кайфият  мавжудки,  иқтисодчиларнинг  янги  авлоди  сузувчи
                                                                                       2
   242   243   244   245   246   247   248   249   250   251   252