Page 252 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 252
ПОЛ ВОЛКеР
ментлар ёрдамидаги бошқарувни афзал билади. Бу одат, улар шундай
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
фикрлайди.
Лекин фоизли даромадларга тенглаштирилган солиққа қайтсак, у қа-
чон пайдо бўлганлигини ҳозир эслай олмайман, лекин ғоя ўша пайт-
даги молия вазири Боб Рузага жуда ёққан, чунки солиқ концепцияси
бозорга мўлжалланган эди. Биз бозор устидан назорат ўрнатиш, ва-
люта назоратини мураккаблаштиришни истамаганмиз. Биз портфелли
инвестициялар экспортига умумий солиқни қўллаш ёрдамида бозорни
юқори даражада талқин қилишга ҳаракат қилганмиз. Ҳозир биламизки,
фоизли даромадларга тенглаштирилган солиқнинг қўлланиши дарҳол
маълум оқибатларга сабаб бўлди.
Мерлинг: Сиз арбитраж операцияларни назарда тутяпсизми?
Волкер: аксарият кишилар, арбитраж операцияларнинг олдини
олиш учун аниқ чекловлар киритиш зарур деб таъкидлаган эди. Ле-
кин баъзилар, агар аҚш ҳукуматига капитал экспорти ёқмаса ва уни
солиққа тортишга киришса, у ҳолда, ҳатто, бу солиқни тўлаш имкони
бўлса ҳам, аҚшдан қарз олинмайди деган фикрда ҳам эдилар. Бу – жа-
миятга ва ватанпарварликка қарши фикр. Бу 1980 йилда авж олган кре-
дит назоратига яқин ҳолат бўлган. Солиқ ҳақиқатда бозор эҳтиёжларини
акс эттирмайди, пировардида, у кутилмаган тахминлар билан бозорга
таъсир кўрсатади.
Мен бундан иккинчи марта сабоқ олдим. Биз бозорни талқин қи-
лишга уриндик ва тахминларимизга зид таъсирга учрадик.
Мерлинг: Якуний қисмда мен Федерал захира тизими ҳақида
суҳбатлашмоқчи эдим. Сиз ФЗТда ишлаган пайтингизда бу учун ку-
рашганингизни биламан. Бу маълум маънода ҳукуматдан мустақил
бўлиш масаласи бўлган. Айтинг-чи, алоҳидаликка эришиш бошқарув
доирасидаги кишилар гуруҳининг бир лаҳзалик манфаати ту-
файли эмас, балки узоқни кўзловчи режа бўлганлиги учун бу ғояни
қўллаб-қувватлаганмисиз? Мустақиллик пулни қадрлаш ҳисобига
ҳукуматни ўз дастурларини молиялашдан сақлаб туришдан кўра,
бу кўпроқ аҳамият касб этувчи ҳодиса эканлигини англатадими?
Волкер: Ўйлайманки, бу – бирмунча аҳамиятли ҳодиса. Мустақил-
лик муаммосининг илдизи шундаки, раҳбарлар пул олиш имкониятидан
ўз-ўзини молиялаштириш учун фойдаланишлари мумкин. назаримда,
бу пул олиш жараёни, ҳатто ҳукумат бевосита молиялаштирмаса-да,
қисқа муддатли, лекин узоқни кўзловчи сиёсий ғояларни суиистеъмол
қилиш учун жуда қулай қабилидаги умумий тасаввурларга мос кела-
ди. Сиёсий жараён билан боғлиқ ҳамма ишларга ишониш керак эмас
2 2