Page 253 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 253

ПОЛ ВОЛКеР

           демоқчи эмасман, чунки ўзим ҳам ФЗТ ёки Марказий банк борасида
           бу  жараёнга  маълум  жиҳатдан  ишонаман.  Узоқ  муддатли  мақсадлар
           юзасидан бирор-бир чора қўллаш керак, бунда эса, таъбир жоиз бўлса,
           маълум сиёсий таъсир натижасида коррупцияга аралашмаслик керак.
              Пул олиш жараёни – муҳим масала, лекин Марказий банк тартиб-
           га солиш учун масъул эканлиги доирасида банк фаолияти уни сиёсий-
           лаштиришга интилишга ўта таъсирчан. Ҳозирги кунда банк фаолияти
           ўта сиёсийлаштирилган баъзи мамлакатларга назар солсак, таъкидлаш
           жоизки, бу жуда яхши иш бермаяпти. ФЗТ бундай сиёсий таъсирни чет-             ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
           лаб ўтишни уддаламоқда, мен деярли ҳеч қачон бирор-бир сайловчилар
           гуруҳи манфаатини кўзлаб, бирор ишни талаб этувчи конгресс аъзола-
           ри ёки сенаторларнинг босимини ҳис этмаганман.
              Сиз  айтган  фикрлар  юзасидан  фикрларингиздан  маълум  маънода
           фарқланувчи  фикрларим  бор:  дахлсизликка  эга  бўлган  давлат  инс-
           титутлари  зарур,  улар  оммавий  тан  олинса  дейман.  кишилар  уларни
           маҳорат ва изчиллиги учун ҳурмат қилишлари мумкин. Ҳозирги кун-
           да бу Қўшма штатларда ҳам, бошқа мамлакатларда ҳам кам учрайди.
           Фикримча, бу –миллий мулк, бундай мустақилликка муносиб бўлиш
           эса, мазкур институтларга катта масъулият юклайди. Бу институтлар-
           нинг фаолияти етарли даражада лаёқат, маҳорат ва, айниқса, дахлсиз-
           лик билан амалга оширилиши керак.
              Сиёсий таъсир ва коррупция Марказий банк учун катта бузғунчилик
           кучига эга. Россия Марказий банки етарлича кучли танқидга учрайди,
           тўғрими-йўқми,  ҳар  ҳолда  у  ерда  коррупция  гуллаб-яшнамоқда.  на-
           тижада,  Россия  муҳим  институционал  ресурсини  бой  бермоқда.  Уни
           тиклаш  учун  эса  кўп  вақт  талаб  этилади.  Лекин,  бир  вақтнинг  ўзи-
           да  маълум  ҳисобдорлик  тизимига  мослашиш  зарур.  Мустақиллик  ва
           ҳисобдорлик орасидаги мувозанатни қай тариқа топиш мумкин? Бу –
           жуда мураккаб жараён.
              Мерлинг: Суҳбатимиз ўз ниҳоясига етди. Ташаккур!
                                                      Суҳбатдош: Перри Мерлинг,

                                                                   Бернард коллежи,
                                                          Колумбия университети,
                                                                  2000 йил 18 апрель.







                                                                                       2
   248   249   250   251   252   253   254   255   256   257   258