Page 256 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 256

СТеНЛИ ФИШеР

               шунда эдики, у ҳисоб-китобдан қай тарзда фойдаланишни билар эди,
           ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
               шунингдек, қийин саволларни олиб, жавобнинг мазмунига қараб сод-
               далаштириш  қобилиятига  эга  эди.  1975  йилда  Руди  Дорнбуш  билан
               фаолиятини бошлагандан кейин, Массачусетс технологиялар институ-
               тида макроиқтисодиёт ва халқаро иқтисодиёт тез орада муҳим соҳага
               айланди.
                  Мен  1982  йили  Массачусетс  технологиялар  институтига  қайтиб
               факультет аъзосига айланганимда, Стэн аллақачон ҳурмат қозонишга
               улгурганди. У билан 1988 йилгача макроиқтисодиёт курсидан ўқитган
               ва  ёздирган  маърузаларим  ҳаётимдаги  энг  тўлқинлантирувчи  илмий
               саргузаштларимдан бири бўлди. Биз буни янги макроиқтисодиёт экан-
               лигини ҳис этдик, унинг тузилиши ва фойдалилигини тушуниб етдик.
               шунга қарамасдан, унинг тезда дарсликка айланишини ўйламагандик
               ва бугунги кунда ҳам унинг сотуви юқори суръатлар билан давом этаёт-
               ганлиги кишига фахр бағишлайди.
                  Йиллар ўтиб, унга Руди билан гиперинфляция, Ўрта шарқда тинч-
               ликни ўрнатиш бўйича Жорж шалт билан олиб борган фаолияти кат-
               та тажриба мактабини ўтади, унинг қизиқишлари янада ортиб борди.
               1988 йилда у академиядан ҳақиқий ҳаётга қадам қўйишга қарор қилди.
               У Жаҳон банкининг бош иқтисодчисига айланди. кейинчалик эса, яна
               Массачусетс  технология  институти  (МТи)га  қайтди.  1994  йили  яна
               вашингтонга қайтиб, 2001 йилгача Халқаро валюта Фонди (ХвФ) ра-
               исининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлади. Ҳаётининг бу дав-
               ри оммавий ахборот воситалари (оав)да кенг ёритиладиган бўлди: у
               Мексика, Россия, осиё ва бошқа давлатлардаги инқироз билан боғлиқ
               ХвФ воқеалари марказида эди. Ўша пайтда ҳукм сурган инқироз ўчоғи
               орасида  бўлиб  туриб,  Стэнли  Фишер  ўзининг  макроиқтисодий  наза-
               риясига таянган ҳолда хотиржамлик билан таҳлил қилиши мени хай-
               ратда қолдирган эди. Ўшанда, кўпчилик унинг ХвФни бошқаришига
               умид  боғлаган  эди.  аммо,  узоқ  ўтмиш  қонунлари  ва  давлат  сиёсат
               буни амалга ошишига имкон бермади. якунда ХвФ ўрнига у ўзининг
               хусусий бизнесига эга бўлди. 2002 йилда Стэн Citуgroup International
               президентига айланди. У ҳамон макроиқтисодий сиёсат билан боғлиқ
               муаммоларни ҳал қилишда ўзининг фаол ҳиссасини қўшиб келмоқда
               ва  замонавий  илм-фанда  энг  ёрқин  иқтисодчилардан  бири  бўлиб
               қолмоқда.
                  келинг, ушбу ўринда Стенли билан бўлиб ўтган суҳбатга эътибо-
               рингизни қаратамиз.
           2
   251   252   253   254   255   256   257   258   259   260   261