Page 260 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 260

СТеНЛИ ФИШеР

                  Бланшар: Массачусетс технологиялар институти қандай эди?
           ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
                  Фишер: Магистратурага боришимни ўйламаганим учун ҳали бака-
               лавр даражасини олмаган эдим, шунинг учун мен ЛиМда бир йиллик
               магистратура дарсларини тингладим. шу тариқа, мен Массачусетс тех-
               нологиялар институтидаги бошқа магистрларга нисбатан яхши тйёр-
               лангандим, аммо бу кўп давом этмади. Мен келиб чиқиши аргентина-
               лик, Чикаго университети битирувчиси, кембрижда хонадошим бўлган
               катта ўқитувчи Мигель Сидрауски билан яқиндан дўстлашдим. У ҳам
               мен каби шу йили Массачусетсга келганди.
                  Мигель ажойиб ўқитувчи эди. Унинг кичик ёки катта ёшдаги ўқи-
               тувчилар  ва  деярли  ўз  тенгдошлари  бўлган  магистратура  талабалари
               билан муносабатлари жуда яхши эди. Биринчи курсдан кейинги ёзги
               таътил  даврида  биз  бирга  кўп  ишлардик  –  мен  нафақат  Мигелнинг,
               балки Данкан Фоулнинг ҳам илмий ёрдамчиси эдим. Массачусетс тех-
               нологиялар институтига келганининг иккинчи йили Мигель саратон-
               дан вафот этди. Мен Массачусетс технологиялар институтига таклиф
               қилинган профессор ва мен учун қадрли бўлган Дон Патинкин билан
               ҳам ишладим. шундан кейин илм-фан билан фаол шуғулланишим бош-
               ланиб кетди.
                  Массачусетс технологиялар институти менда жуда катта таассурот
               қолдирди.  Ўқитувчилари  ажойиб,  ўқув  дарслари  аъло  даражада  эди.
               Факультет ўқув жараёни сифатига катта эътибор қаратарди ва хоҳлаган
               ўқитувчингиз билан суҳбатлаша олардингиз. Семестр ишларининг кўп-
               лигидан биз доимий равишда қандайдир изланишлар олиб борар эдик.
               Самуэлсон ўзининг дарсларида ҳар доим қизиқарли нимадир гапирар
               ёки бизга ўйланиш ва изланиш учун ўртага мавзу ташларди. Сидрауски
               ҳам Боб Солоу сингари ажойиб ўқитувчи эди, у ўзининг диаграммалар
               усулидан фойдаланган ҳолда бизни иқтисодиётни тушунишга ундарди.
               Фрэнк Фишер бизга эконометрикадан дарс берар ва бошқа ўқитувчилар
               сингари талабалар устидан қаттиқ назорат қиларди.
                  Муҳимлигини ҳисобга олмасак, мен гуруҳдаги энг ажойиб талаба-
               лар билан таҳсил олдим. исмлари сизга жуда ҳам таниш бўлган ин-
               сонлар  мендан  бир  курс  катта  босқичда  таълим  олишарди.  Улардан
               илм-фанга ўзининг катта ҳиссасини қўшган: Боб Холл, Билл нордҳаус,
               авинаш Диксит, Боб Гордон, Рэй Фэйр, Майк Ротшильд, Жо Стиглиц
               ва  бошқалар  бор  эди.  авинаш  Диксит  The  Times  газетасининг  кросс-
               вордини 10 сонияда ечарди. Мендан бир йил кейин ўқиган Боб Мертон
               билан йил давомида бир жойда ишладик.
           2 0
   255   256   257   258   259   260   261   262   263   264   265