Page 264 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 264
СТеНЛИ ФИШеР
сифатида мени бу ҳайратга солмади, аммо «Давлатнинг ишониши» ту-
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
шунчаси деганда, иқтисодчиларга ҳеч ҳам қулоқ солинмасди.
Бланшар: 1980-йилларда тузилган режадаги кўплаб ишлар ҳавога
учганмиди?
Фишер: Xўш, атрофда кенг миқёсдаги инфляция авж олган пайт
эди. Биз сабабларни ўрганиб, бундан чиқиб кетиш йўлларини ўргат-
дик. инфляцияни қай йўл билан бўлса-да, ҳал қилишга йўналтирилган
конференциялар сони чексиз эди, гўё биз ишлаётган давлатларда бош
сиёсат шу эди. Булардан ташқари, чет давлатларга саёҳат қилишнинг
ўз гашти бор эди. 1981 йили мен Гарварддаги Эзра Фогел томонидан
ташкил этилган саёҳат сабаб Бен Фридман билан японияга бордим.
Мен ҳеч қачон шарқда бўлмаган эдим. япониянинг сакраш тизимига
асосланган, ҳайратланарли ишларни амалга ошираётган иқтисодиёти
мени ўзига ром этган эди. Қисқасини айтганда, таассуротларимнинг
ҳаммасини тушунтира олмайман, фақат айтишим мумкинки, бу имко-
ниятлар ўз-ўзидан келиб қолмаган, улар ниҳоятда қизиқарли эди. Таx-
минимча, бу ҳолат ҳаққоний дунёга бўлган қизиқиш, саёҳат қилишга
бўлган иштиёқ, қизиқарли муаммоларни олиб чиқишга бўлган шижо-
атларнинг қоришмасидан юзага келган.
Бланшар: Жаҳон банки эса кейинги суҳбатимизнинг мавзусига
асос бўлади.
Фишер: Жаҳон банки дунё сиёсатида қатнашиш учун яна бир имко-
ният эди ва бу таклифни қабул қилганимдан xурсандман.
Бланшар: Ривожланиш, тараққиёт ҳақида ўша вақтда сизга
нималар маълум эди?
Фишер: Массачусетс технологиялар институтида тараққиёт ҳақида,
ундаги иқтисодиёт ҳақида ўрганган эдим. Макроиқтисодиёт томонидан
олсак, мен ривожланаётган давлатларнинг иқтисодиётидан анча xабар-
дор эдим. айни ўша вақтда йирик муаммолар кенг илдиз отганди, бир
томондан, инқироз ҳолати. Мен булардан анча xабардор эдим. Жаҳон
банкида таркибий тартибни ўрнатиш ва муаммоларга киришишни
бошлаб юбордим. Биринчи навбатда, Xитойга, Ҳиндистонга ташриф
буюрдим. Xитойда 10 кун бўлдим, кейинчалик 6 ойга Бош вазир бўл-
ган Зу Зиянг билан учрашдим. Мен унинг ғарб иқтисодиёти бўйича
кўп маълумотларга эга эканлигидан ҳайратландим. Унинг айтишича,
менинг дунёқарашим Милтон Фридман ва Лоренс клейнларникидан
фарқланар экан.
Бош вазирнинг буларга эътибор беради деб ҳеч ҳам тасаввур
қилмаган эдим, лекин у шундай қилди. Ҳиндистонга бўлган ташрифим
2