Page 265 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 265
СТеНЛИ ФИШеР
ҳам анчайин ажойиб тажрибаларга бой бўлди. Ривожланиш муаммоси
мени қамраб олди. Бу мени ҳеч тарк этгани йўқ. Ҳаётимнинг дастлабки
13 йилини шимолий Родезиянинг кичик бир шаҳарчасида, африкали-
клар орасида ўтказган ҳолда улғайгандим. шундай экан, ривожланиш
муаммоси мен билан доим бирга бўлган. Мен яна икки ҳолатни тушу-
на бошладим, яъни ташкилотларнинг ишлаш тизими, масалан, Жаҳон
банки ноодатий бўлган мукаммал ташкилот бўлса, бошқаси эса, дунё
дуч келётган муаммолар эди.
Бланшар: Сиз Жаҳон банкида 2 йил ишладингизми? ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
Фишер: аслида, шартнома 2 йилга белгиланганди, лекин у ерда мен
2,5 йил бўлдим. У ерда қолиш борасида анча ўйладим. Массачусетс
технологиялар институтидаги ишларимни ҳам ташламоқчи бўлдим,
аммо Массачусетс технологиялар институтидаги ишларимни охирига
етказмасдан ташлаб кетишга тайёр эмас эдим, унинг устига, оилавий
сабаблар туфайли Массачусетс технологиялар институтига қайтишга
қарор қилгандим. Бу қийин бўлган қайта мослашиш эди. назарий дарс-
ларга борганимни эслайман, бу йигит ҳақми ёки йўқми, нима фарқи
бор, нима учун назарий билим ҳақида бир киши ўйлаши керак каби
саволларга кўмилиб қолгандим. Лекин қайта мослашишни эплаёл-
дим. Мен нарсаларнинг сиёсий томонига кўпроқ қизиқадиган бўлиб
қолгандим. исроил давлати билан бўлган муносабатларимни давом эт-
тирдим. италия газеталари учун сарлавҳалар ёза бошладим. америка
газеталарига ҳам сарлавҳалар ёзишни бошлашни ният қилиб қўйдим.
шундан эътиборан xалқаро ва америка муаммоларига қизиқа бошла-
дим. Мени макроиқтисодиёт бўйича эксперт бўлишдан кўра, xалқаро
иқтисодиёт бўйича эксперт бўлиш кўпроқ қизиқтирарди.
Бланшар: Сизнингча, бугунги кунда дунёни тушунишимиз учун
керак бўладиган макрорегуляторлар етарлими?
Фишер: Миқдорий назария бўйича инфляцияга қоқилиб, узоқ йўл
юришга тўғри келмоқда. Сизга айтсам, иқтисодий сиёсат анча қийин-
роқ экан. Сиёсатнинг ечимини топишга ҳаракат қиладиган бир нечта
гуруҳ бор бўлиб, савол шундаки, улар қандай қилиб бу саволларни
ечишни уддаламоқда. Бунинг жавоби эса, менга Жаҳон банкида иш-
лашдан олдин, яъни 1985 йилда исроил мувозанатини жорий этишга
жалб қилинганимда аён бўлганди. Мувозанатлаштириш Майкл Бруно
ва унинг ҳамкасбларига xос бўлган иш эди. Буни қай йўсинда амалга
ошириш борасидаги мунозаралар жуда қизиқ эди ва ундан мен жуда кўп
нарсаларни ўргандим. шу ўринда дастурлаш борасидаги маъмурий ва
сиёсий гуруҳлар фаолиятини кўриб, анча-мунча нарсани ўргандим.
2