Page 263 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 263

СТеНЛИ ФИШеР

           дошларим Рудининг кўринишида гавдаланди. айтишим мумкинки, бу
           идеал жамланма эди.
              Бланшар: Шунда Исроил иккинчи даражали режага айланган-
           миди?
              Фишер: Биз ҳар доим яқин муносабатлар ўрнатдик, бир нечталаб
           йўлланмали алмашинувларни амалга оширдик, аммо 1975 йилда Қўшма
           штатларда  яшаб  қолишга,  орқага  қарамасликка  қарор  қилдик.  Фик-
           римизни  ўзгартириш  ҳақида  умуман  ўйлаб  ҳам  кўрмаганмиз,  сабаби
           Массачусетс технологиялар институти жуда мафтункор жой эди. Ундан              ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
           ташқари, биз Бостонни севамиз. яна фарзандларимиз ҳам улғайиб бо-
           раётганди.
              Бланшар:  Турли  xил  мавзуларга  мурожаат  қилишни  қачондан
           бошлаган эдингиз?
              Фишер: Даг Ҳаммаршёлднинг иқтисодчи бўлгани мени иқтисодиёт
           оламига бўлган қизиқишимга ўзига xос таъсир кўрсатганини таъкид-
           лаб ўтишим лозим. Мактабда ўқиб юрган кезларимда, Даг Ҳаммаршёлд
           жуда буюк шаxс эди. Бироқ, у Берлин-конго ёнида, эшигининг тагида
           ўлдирилиб кетилди. Унинг молия оламида қилган самарали ишларидан
           xабардор эдим, ота-онам ҳам мени бу оламда шундай ишлар қилишимни
           уқтириб  борарди.  шунда  мен  ўрганган  нарсаларимни  доим  амалда
           қўллашга ҳаракат қилардим.
              Бу  ҳолат  эса,  мени  доим  олдинга  ҳаракат  қилишга,  курслардан
           қолмасликка ундарди. Менинг ишлашга бўлган иштиёқим 1979 йили
           исроил банкига бориб, у ерда бир ой вақтимни ўтказганимдан кейин
           уйғонди. инфляциядан азият чекаётганлигим сабабли, улар мени са-
           волларга кўмиб ташлаганди. Менинг ҳақиқий имкониятим 1983 йили
           исроил  иқтисодиётини  қураётган  Жорж  шульц  ўзининг  маслаҳатчи
           гуруҳига таклиф қилган пайтда бошланган эди. Ўшанда менинг вази-
           фам исроил иқтисодиётидаги маълум маънодаги америкалик эксперт-
           нинг  аралашувидан  иборат  эди.  Бу,  айниқса,  сиёсий  ўйинларга  ара-
           лашганимда сезилди. Бу эса, тақдирнинг маълум маънодаги туҳфаси
           эди.  Давлат  қўмитасининг  ҳеч  нарсани  билмайдиган  ёш  йигитнинг
           ишга  олиниши,  унга  маслаҳатчи  лавозимининг  берилиши,  яна  унга
           кенг имтиёзлар берилиши, ҳақиқатдан, ноодатий эди. Герб штайн ва
           мени исроил иқтисодиёти бўйича Жорж шульцнинг маслаҳатчилари
           этиб тайинлашди. имкониятлардан келиб чиқиб, Герб ва мен исроил-
           га ташриф буюрдик, биз Жорж шульцнинг лавозимига руҳан суяниб
           турардик, «Давлат қўмитаси бунга ишонарди» дея олардик. Профессор
                                                                                       2
   258   259   260   261   262   263   264   265   266   267   268