Page 267 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 267

СТеНЛИ ФИШеР

              Бланшар: Инқироз меxанизмлари турли xил бўлганмиди?
              Фишер: Бу инқирознинг бошқа кўринишдаги ҳолати эди ва клинтон
           бошқаруви учун бу биринчи иқтисодий тушкинлик ҳолати эди. Қўшма
           штатлар инқироз ҳолатини ўзи енгишга уриниб кўрди, лекин бўлмади.
           Бир давлатнинг бошқасига шартларни мажбурлаб юклаши xалқаро таш-
           килотнинг ўзига аъзо бўлган давлатга шартларини юклашига қараганда
           анча мушкул масала эди. Қўшма штатлар шуни ҳам тушуниб етдики,
           ХвФда инқироз ҳолатидаги давлатларга ёрдам бера оладиган гуруҳ бор
           эди. Ўзингизга маълумки, Мексика инқирози йигирма биринчи асрда-               ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
           ги биринчи молиявий таназзул сифатида тан олинганди. Бу инқирозни
           Мишель  камдессю  кўмагида  чуқурроқ  ўрганиб  чиққан  эдим.  Унинг
           инқирозни «ипидан игнасигача» ўрганиб чиқиши менга нисбатан синч-
           ковлигидан далолат берар эди. Биз билган ғарбий тараққиёт ўз якунига
           етди деб ўйлагандим. У эса буни олдиндан билган экан.
              Бланшар:  Инқирознинг  сиз  тушунганингиздан  ҳам  чигалроқ
           эканлиги ҳафсалангизни пир қилдими?
              Фишер: Ҳа, ҳамма нарса бўлиши мумкин эди. Тўсатдан давлат обли-
           гациялари ҳақида тўлиқ тушунчага эга бўлиш эҳтимолдан xоли эмасди.
           Бироқ, бир нарсани билиш ва уни тасаввур қилиш ўртасида кескин фарқ
           бор. азалдан улар 47 турга бўлинади. инқирозни бошқаришнинг калити
           уларнинг қайси бири айнан содир бўлишини фаҳмлай олишдадир. Ҳар
           бир инқироз эътиборсизлик оқибатида юзага қалқийди. Жараёнларни
           олди-қочди назариялардан ҳам сезиш ҳеч гап эмас. Уларнинг нима учун
           давлат облигацияларига қизиқишини тўлиқ англаб етдим. Девальвация
           Мексика учун қимматга тушиши мумкинлиги тўғрисидаги ишора эди,
           шу боисдан девальвацияга мурожаат қилиш унчалик ўринли эмас эди.
           Бу эса, ойдек равшан эди. Муаммо шундаки, девальвация ўз xаражати-
           ни қопламаслигида эди. аммо, омад кулиб боқиб, Мексика инқирози
           тезлик билан чекина бошлади. Мексика бозорга олти ой ичида қайтди.
           кейинги асабий ҳолат 1995 йил, ноябрь ойида кузатилди, аммо бу тезда
           бартараф этилди. шунга қарамай Мексика инқирози бир мунча бетар-
           тибликларни олиб келгандек эди. шундай кунлар ҳам бўлдики, наза-
           римда, инқирознинг кўлами янада кенгайгандек бўлган. Масалан, 1995
           йил, январ ойида осиё бозорларига ҳам Мексикадаги инқироз бироз
           таъсир кўрсатган эди. Бунақаси ҳали бўлмаган деган хаёлга бордим,
           сабаби, осиё иқтисодиёти етарлича кучли формада эди.
              Бланшар:  Инқирознинг  асл  моҳиятини  тушундим  деган  ўй
           кейинчалик кечдими сизнинг хаёлингиздан? Масалан, Мексика, Рос-
           сия ёки Осиёдаги инқироз ҳолатларини олиб қарасак.
                                                                                       2
   262   263   264   265   266   267   268   269   270   271   272