Page 271 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 271
СТеНЛИ ФИШеР
монига ниҳоятда берилиб кетамизми? Ёки бироз суст ҳаракат
қиламизми?
Фишер: Бизнинг ниҳоятда асабий эканлигимиз – кулгили ҳолат.
академик бўлишнинг заиф томони ҳеч нарсани тушунмаган тақдирда
ҳам қарор қилиш кераклигини тушунмаганлигимизда бўлиши мумкин.
кўплаб академиклар бир муаммо бўйича қарор қилиш кераклиги ай-
тилганда шошиб қолишади деб ўйламайман.
Бланшар: Сизга керакли бўлган маълумотлар анча кам бўлган
ҳолатда муаммоларни ҳал қилишда зудлик билан қарор қабул қилиш ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
керак бўлган вазиятларга неча маротаба дуч келдингиз?
Фишер: инқироз ҳолатида кўп бўлди. инқироз, бу – барибир
инқироз. инқироз ҳолатида сиз бир қарорга келишингиз керак, яъни A
ёки B, C, D ёки E вариантларини ҳам қидираётган бўлишингиз мумкин.
аммо, вазият ёмонлашаётган бўлса, унда кўп инсонларнинг яшаш тар-
зига анча таъсир қилаётган бўлади. вазият бундай пайтларда, қандай
бўлмасин, ҳал этилиши керак. Сиз унча-мунча яxши вариантларни то-
пишингиз мумкин, ўшанда қай бирини танлашга иккиланиб қоласиз.
Сиз яна бир-икки кун ёки ҳафта xоҳлайсиз, лекин бунга вақт йўқ бўлади.
шаxсий секторда ҳам шундай. нималар бўлаётганини тушуна олмасан-
гиз, бирор-бир яxши ғоянинг пайдо бўлиши қийин кечади, саволларга
кўмилиб кетасиз. Боб Рубиннинг ютуқларидан бири шуки, у бундай
вазиятларда тўлиқ xотиржам бўлади. «кеча пул йўқотган бўлсам, де-
мак, кеча xато қилган эканман», деб xатоликларга берилиб қолмайди.
кўпчилигимизда бундай матонат етишмайди. Пул йўқотиш ҳар куни
такрорланса, демак, бу дегани сиз қаердадир xато қиляпсиз.
Бланшар: Илмий иқтисодиётга қайтсак. Бугунги кунда макро-
иқтисодиёт ҳолатини қандай баҳолайсиз?
Фишер: Бу соҳанинг мен билган олдинги ҳолатига қайтаётганидан,
ҳеч бўлмаганда, қайтишга ҳаракат қилаётганидан мамнунман. анча
вақтгача бизнес оламига қараганда илмий методикага суяниб қолган
давр қотиб қолганди, гўёки кутилган эҳтимолликлар бу оламни забт
этгандек эди. «Макроиқтисодиёт бўйича маърузалар» китобимизда,
албатта, мавзуга тааллуқли бўлмаса ҳам, бу ҳақда бир қанча фикр-
мулоҳазаларни келтириб ўтганмиз.
Бугунги кунда 2 та тараққиёт йўли бор деб айтишим мумкин. Улар-
дан бири, ҳозирда олдингиларга қараганда анча самарали бўлган ил-
мий изланиш олиб борувчи тадқиқотчиларнинг мавжудлиги. Бизнинг
соҳада ҳам кўпгина ишлар амалга оширилди. Мавжуд статистик маълу-
мотлар билан кўплаб илмий тадқиқотларни амалга оширишимиз мум-
2 1