Page 275 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 275
ДЭВИД КAСС
нуқта мувозанати концепцияси ёки қуёш доғлари назарияси деб ном-
ланган асарлари билан машҳур эди.
Жозеф Стиглиз билан биргаликда у фақат иккита ўзаро маблағларни
сотиб олишни чеклаб қўйган ҳолда инвестор мақбул портфелни олиш
шартларини исботлади. Улар, шунингдек, одатда, пулга бўлган талаб-
ни портфель назариясидан чиқариб бўлмаслигини кўрсатдилар. Касс,
шунингдек, тугалланмаган бозорлар назарияси, асосий йўналиш наза-
рияси ва вақт ўтиши билан доимо очилиб турадиган бозорлар билан
иқтисодиёт назариясига катта ҳисса қўшди. ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
ДэВИД кАСС БИЛАН СУҲБАТ
Дэвид кассни, шубҳасиз, замонавий иқтисодий динамика назария-
си асосчиларидан бири дейиш мумкин. Бу назарияга у оптимал ўсиш
муаммолари, қайта қопланувчи бўғин моделлари, қуёшдаги доғлар му-
возанати, шунингдек, тўлиқсиз бозорлар билан умумий мувозанат мо-
деллари бўйича ўз ишлари билан фундаментал ҳисса қўшган. Унинг
изланишлари кўп жиҳатдан ҳозирги кунда микро- ва макроиқтисодий
тадқиқотлар ёрдамида шуғулланилаётган жабҳаларни белгилаб берди.
касс тадқиқотлари замонавий макроиқтисодиёт назариясини ишлаб
чиқишда муҳим аҳамият касб этди. «касс-купманс моделлари» реал
иқтисодий даврлар назариясига асос солди. иқтисодий динамика мо-
деллари таҳлили, унинг умумий восита ва усуллари бизга монетар на-
зарияни чуқур тушуниш имконини берди, шунингдек, ташқи ноаниқлик
иқтисодиётини ривожлантиришга катта ҳисса қўшди. касс – нафақат
беқиёс олим, балки ёрқин, юқори даражали эрксевар шахс.
Биз бу суҳбатни ўтказиш орқали, аввало, Дэвид касс таржимаи ҳоли
ва унинг иқтисодий тадқиқотларга ёндашуви ҳақида маълумот олиш-
ни истагандик. шунингдек, «Macroeconomic Dynamics» журналининг
номи ва мақсадли аудиториясини ҳисобга олган ҳолда, уни замонавий
макроиқтисодиёт назарияси фанини муҳокама қилиш ҳамда унинг
ривожланишига олимнинг асарлари кўрсатган таъсирини билишга
ҳаракат қилдик. Суҳбатимизнинг баъзи қисмлари жойни тежаш учун
қисқартирилди, қолганлари деярли таҳрир қилинмади. Муштарийла-
римизга маълумки, Дэвид касс карл шелл билан узоқ вақт ҳамкорлик
қилган.
Биз Дэвид билан Пенсильвания университети иқтисодиёт фа-
культетидаги журналлар, китоб ва компакт-дискларга тўла хонасида
тушликдан бироз аввал учрашдик. У ўзининг оддий жинси шими ва
2