Page 277 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 277
ДЭВИД КAСС
қилиши маълум эди, сўнг биз унга бириктирилдик. шундан кейин
мен Стэнфордда сўнгги икки йилда асосан Серра-Ҳаусда Узава билан
ҳамкорликда ишладим (мен у ерда тўрт йил бўлдим).
У доимий равишда семинар машғулотлари ўтказарди. назаримда,
Узава – ёмон маърузачи, лекин ажойиб педагог эди. Унинг афзал томо-
ни шундаки, у сизга тайёр бўлса, у ҳолда фанни қай тариқа тушуниш
кераклигини тушунтиради. агар у тайёр бўлмаса, ҳозир ўзи ишлаётган
мақола, йўл қўйган хатолари ва уларни тўғрилаш ҳақида сўзлаб берар-
ди. У бирор-бир ишни нима учун бажаришга қарор қилганини тушун- ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
тирар, бу сизга тадқиқот ўтказишни ўргатиш билан баробар эди.
шунинг учун унинг бир неча маърузасини тингладим, улар беқиёс
эди. Узава эконометрикадан дарс берар, баъзан қандайдир баҳолаш
функцияси, эҳтимол, чекланган ахборотнинг максимал даражада
тўғрилигини баҳолаш функциясини ҳисоблашни истарди, лекин у
ҳақда деярли ҳеч нимани эслай олмас эди. ярим курс шундай ўтди,
Узава келиб, бу функция тўғрисидаги теоремани исботлай бошлаб, бун-
га бир ёки бир ярим соат сарфлар, сўнгра эса бошқа йўлдан бораётгани
тушуниб, узр сўрарди.
кейинги сафар у ҳаммасини бошидан бошлар, бу ақлга сиғмайдиган,
лекин жуда қизиқарли ҳодиса эди. Унинг мияси бирор-бир ишни нолдан
бошлаб, муаммони қандай ҳал этиш учун ҳақиқатда яхши ишларди.
Узавадан бирор нарсани ўрганиш кишига роҳат бағишларди. Мен ҳам
аспирантлар билан ишлашда Узавадан олган сабоқларимни қўллайман.
У аспирантларга бир хил муносабатда бўлар, турли вазиятда ҳам ҳар
бир аспирант билан узоқ вақт ишларди. У нафақат ўз хонасида ишлар,
аспирант билан бар ёки бошқа жойга ҳам бориши мумкин эди. У биз-
га кўп вақт сарфларди. Ҳозир ўйлашимча, Узава мен ёзган ишларни
ўқимаган, ўқимаганлигига ишончим комил. Лекин, у бу ҳақда гапла-
шишни хоҳларди. Ўзи аспирантларини суҳбатга тортарди, семинарлар-
да шундай аспирантларни учратиш мумкин эди. Ҳамма аспирантлар
нима иш билан шуғулланаётганликларини яхши билишарди.
албатта, унинг ўз йўли – ўсиш назарияси, аниқроғи, турли-туман
вариантли ҳисоблашларни ўсиш моделларига максимум принципи-
ни қўллаш усули мавжуд эди. шунинг учун касбий фаолиятимизнинг
бошланиши моҳиятан бир хил бўлган, лекин менда, шахсий сабаблар-
га кўра, Пенсильвания штати университети билан баъзи муаммолар
юзага келди. Университет вакиллари ўз касбий фаолиятимни ижтимо-
ий фаолият билан аралаштирмаслигимни хоҳлашарди, лекин мен «бу
аспирантлар билан ишни ташкил этиш ҳақидаги тасаввурларимга мос
2