Page 280 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 280

ДЭВИД КAСС

               бўлардим. карл билан ҳам иккинчи йилнинг охирида танишганман. У
           ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
               мени Серра-Ҳаусга олиб борди, бу ерда аспирантлар Узава билан бир-
               га ишлашарди ва биз ўзаро муаммоларимизни билганимиз учун осон
               суҳбатлашишимиз  мумкин  эди.  Лекин  ҳеч  қайсимиз  ишларни  бирга
               ёзмаганмиз. Биз карл билан кейинроқ, 1970-йилларнинг бошида бир-
               га ишлай бошлаганмиз, лекин у диссертациям билан таниш, мен эса
               карлнинг диссертацияси ва унинг тайёрланиш жараёнини билардим,
               шунинг  учун  Узаванинг  аспиранти  бўлган  ҳолда  ким  қандай  ҳисса
               қўшгани доим очиқлигича қоларди.
                  MD:  Бундай  диссертация  мавзусини  танлашга  нима  мажбур
               қилди?
                  касс:  оптимал  ўсиш?  асосан,  максимум  принципи  ва  Узаванинг
               ўсиш принципи ёрдамида.
                  MD: Бунга қадар қандай ўсиш назариясини билгансиз?
                  касс: Бу даврда биз шуғулланишни истаган оптимал ёки режалашти-
               рилган ўсиш ҳамда Солоунинг қулай иқтисодий ўсиш назарияси ўрта-
               сидаги чегарани белгилаш қабул қилинган. У жуда машҳур бир сектор-
               ли модели устида ишлай бошлагандан бери жуда кўп қоғоз сарфлади,
               кейин эса муайян ўсиш моделларига бағишланган ишлар – товарлар кўп
               бўлган моделлар ва, эҳтимол, бирорта алоҳида технологияга ўтди. У ҳар
               доим  (Маленво  ўзининг  машҳур  «Эконометрика»  китобида  яхшироқ
               кўрсатган) рақобатли мувозанат ва унинг самарадорлигини қандай ифо-
               далаш  кераклигини  такрорларди.  Бу  изоҳланган  ўсиш  назарияси  эди.
               Сўнгра Рамсей машҳур ишини ёзди ҳамда Узава неоклассик иқтисодий
               ўсиш моделининг икки секторли вариантига қизиқиб қолди.
                  Узава ушбу мавзуда бир неча иш ёзди. кейин оптимал ўсиш наза-
               рияси билан шуғулланишга қарор қилиб, асосан чизиқли мақсад функ-
               циясига эга икки секторли моделга бағишланган иш ёзди. У оғишлар-
               нинг  математик  моделини  деярли  янгитдан  яратди  (бу  ўзига  хос
               фикрловчи инсон эди) ва ўзи учун максимум принципини кашф этиб,
               унга қизиқиб қолди. Узава иқтисодий тафаккур тарихи бўйича ҳам се-
               минар машғулотлари ўтказар, бу семинарда ўтмишга қайтиб, у ердан
               Рикардо,  Марксдан  тортиб...  иқтисодиётдаги  буюк  номларни  олди
               ҳамда  улар  ўсиш  модели  сифатида  шуғулланган  ғояларни  тақдим
               этарди. Узаванинг иши менга катта таъсир кўрсатди. Мен у пайтда Рам-
               сей ҳақида эшитмагандим.
                  MD:  Бу  қизиқ-ку,  Рамсей  ҳақида  баъзан  «сирли»  классик  деган
               фикрлар  мавжуд.  Бошқалар  ҳам  Рамсей  ҳақида  эшитмаганмиди?
               Узава-чи?
           2 0
   275   276   277   278   279   280   281   282   283   284   285