Page 278 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 278

ДЭВИД КAСС

               эмас» деб жавоб бердим. Сизнинг Узава билан қандай танишганлигим
           ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
               ҳақидаги саволингизга келсак, биринчи учрашувимиз тафсилотларини
               ҳозир эслай олмайман.
                  MD: Ўша пайтда ўсиш назарияси билан шуғулланишни хоҳла-
               шингизни билармидингиз?
                  касс: Йўқ.
                  MD: Университетда ўқиш жараёнида тадқиқотларингиз мавзу-
               си қандай бўлган?
                  касс: Россия иқтисодиёти.
                  MD: Россия иқтисодиёти?
                  касс: Ҳа. Бу – ҳақиқатдан ғалати ҳолат, чунки мен тилларни жуда
               ёмон ўзлаштирганман.
                  MD: Қаерда ўқигансиз?
                  касс:  орегона  университетида.  Мен  юрист  бўлишим  керак  деган
               фикрда бўлганман, чунки бу оиламиз анъанаси эди. Мен бир йил Гар-
               вард ҳуқуқ мактабида ўқиганман ва у ерда ўтказилган ҳар бир дақиқани
               ёқтирмасдим. У ерда асосан буюк рус адабиёти намуналарини қайта-
               қайта  ўқирдим  ва  имтиҳонларни  дедуктив  фикрлаш  қобилиятим  ту-
               файли  топширардим.  Бир  неча  бўлимни  эслаб  қолардим  ва  улардан
               узоқлашардим, бу етарли эди.
                  Сўнгра армияда хизмат қилдим. аспирантурага қайтиш ва иқтисо-
               диёт билан шуғулланиш истаги жуда кучли эди, шунинг учун Ғарбий
               соҳилда қолишга қарор қилдим. Бу борада омадим келди. аспирантура
               ҳақида ҳеч нарса билмасдим, лекин Беркли ва Стэнфорд университет-
               ларидан бирини танлашга тўғри келди. Тасодифан мен Берклини эмас,
               Стэнфорд университетини танладим, бу жуда тўғри танлов эди, чунки
               мен ҳақиқатдан ҳам нуфузли ўқитувчилардан сабоқ олдим.
                  MD: Нима учун аспирантурада айнан иқтисодиёт билан шуғул-
               ландингиз?
                  касс: Менга иқтисодиёт ёқарди, дипломим ҳам айсбергнинг юқори
               қисми эканлигини тушунардим. У пайтда машғулотларда тенгламалар-
               дан энди фойдаланила бошланганди, мени бу ғоя, яъни ижтимоий фан-
               ларни ифодалаш ғояси қизиқтириб қўйди.
                  MD: Эҳтимол, аспирантурага кирганингизда метаматика бўйи-
               ча тайёргарлигингиз сустроқ бўлгандир?
                  касс:  аслида,  бундай  тайёргарлигим  умуман  бўлмаган.  аввалги
               университетимда  тригонометрия,  алгебра,  геометрия  фанлари  ўқи-
               тиларди.  Стэнфорд  университетида  ўқишнинг  биринчи  куни  мен-
               га  макроиқтисодиёт  фани  бўйича  Боб  Слайтон  исмли  ўқитувчи  дарс
           2
   273   274   275   276   277   278   279   280   281   282   283