Page 279 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 279

ДЭВИД КAСС

           ўтди. Биринчи машғулотдаёқ умумий мувозанат моделини ёзиб, бу мо-
           делнинг ҳосиласи бўлган мультипликаторни ҳисоблашга қарор қилди.
           У доска ва аудитория деворининг бир қисмини ёзувлар билан тўлдириб
           юборди, мен эса ҳеч нарсани тушунмадим.
              Мен ҳосила нима эканлигини билардим, лекин хусусий ҳосила нима
           эканлигини  билмасдим.  У  бажараётган  иш  хусусий  ҳосилани  топиш
           деб аталарди. албатта, кишилар ўша кунларда хусусий ҳосилани то-
           пиш билан шуғулланган ҳолда, аслида, нима қилаётганликларини ту-
           шунмасдилар. Улар дифференциал шаклини ёзиб олиб, дифференциал                 ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
           турлашда  алоқадор  муҳит  деб  атаб,  комплекс  хилма-хилликдаги  ҳи-
           соб-китоб билан шуғулланишган. Бу усул ҳали етарлича ўзлаштирил-
           маган эди.
              Бу машғулотдан сўнг мен уйга қайтдим, иқтисодиёт бўйича аспи-
           рантурада ўқишга етарлича тайёр эмас эканман деган фикрга келдим.
           шунинг учун математик таҳлил ва статистика гуруҳига ёзилдим ҳамда
           Слайтоннинг ҳамма машғулотларида иштирок этдим, улар эса беқиёс
           эди.  Микроиқтисодиёт  бўйича  машғулотлар  эса  бошқа  гап.  Уларни
           меҳнат иқтисодиёти бўйича мутахассис Мелвин Редер олиб борарди. У
           биринчи куни машғулотга келиб, иқтисодиёт назариясини камситувчи
           фикр билдирди, шундан сўнг унинг машғулотларига бормадим.
              Биринчи семестрни математик таҳлил ва эҳтимоллар назариясига ки-
           ришни ўрганган ҳолда ўтказдим. кейинчалик эшитишимча, эҳтимоллар
           назарияси бўйича машғулотларни нуфузли мутахассис олиб борган. Бу
           машғулот жуда қизиқарли эди, чунки у ҳамма тушунчаларни мисоллар
           билан тасвирлаб берарди. кейинчалик эса имтиҳонларга осон тайёрла-
           нишимиз мумкин эди, чунки эҳтимоллар назарияси қандай фан эканли-
           гини тасаввур эта олардик.
              MD:  Карл  билан  ҳамкорликдаги  ишингиз  Стэнфордда  бошлан-
           ганми?
              касс: Йўқ. Стэнфорддаги жуда қизиқ ҳолат, эҳтимол, аспирантлар-
           ни тайёрлаш бўйича бошқа дастурларга ҳам хос бўлса керак. Бу шундан
           иборат  эдики,  ўқитувчилар  томонидан  келажаги  порлоқдек  кўринган
           талабалар танлаб олинарди. карл Принстонда математикани ўрганган
           ва Стэнфордга кен Эрроуни ҳақида билгани учун ўқишга кирган. карл
           айнан  шундай  бўлғуси  юлдуз  (у  энг  яхши  битирувчи  деб  тан  олин-
           мади,  танлаб  олинган  талабанинг  исми  эса  ёдимда  йўқ,  у  ишончни
           оқламади).
              Ўқишнинг  биринчи  йили  иқтисодиёт  йўналишига  ёзилмасликка
           қарор  қилганим  учун  иқтисодчи  аспирантлар  билан  кам  мулоқотда
                                                                                       2
   274   275   276   277   278   279   280   281   282   283   284