Page 281 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 281

ДЭВИД КAСС

              касс:  Йўқ,  бундай  деб  ўйламайман,  мен  Рамсей  ҳақида  оптимал
           ўсиш  тўғрисидаги  диссертациямнинг  биринчи  бобини  ёзиб  тугатга-
           нимдан  сўнг  эшитганман.  Ўшанда,  тўғрисини  айтганда,  иккиланиб
           қолганман.
              MD: Рамсейни қандай кашф этгансиз?
              касс: Ҳозир эслолмайман. Эҳтимол, кимдир эслатгандир. Эҳтимол,
           Узава у ҳақда билгандир, аслида эса, у мени кашфиётчи деб ҳисобларди.
           Маълум маънода, бу – мутлақо нотўғри. Ҳақиқатан ҳам, мен, одатда,
           баъзида ноқулай ҳолатга тушаман, чунки бу иш доимо фойда келтира-              ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
           ди, гарчи мен буни Рамсей моделини деярли қайта яратган ва унга нис-
           батан олдинга бирмунча кичик қадам қўйилган машқ деб ўйлайман.
              MD: Рамсейда дисконтлаш бўлмаган, сизда эса мавжуд. Бу фарқ-
           лардан бири, шундай эмасми?
              касс: Рамсейда дисконтлаш бўлмаган. Маънавий нуқтаи назардан
           ижтимоий фаровонлик функциясининг тўғрилиги ҳақида кўп гапирган.
           Тьяллинг кумпанс ҳам шунга ўхшаш иш ёзганида бунга кўп аҳамият
           берган. Бу муаммоларга дисконтлашсиз ёндашув анча мураккаб бўла-
           ди, чунки, ҳатто, функционал учун функцияни топиш талаб этилганда
           ҳам, бу функция чексиз белгили бўлиб қолиши мумкин ва уни изоҳлаш
           учун бирорта ўзгача усулдан фойдаланишга тўғри келади. Бир хил бел-
           гили маълум функцияга эга бўлиш учун истеъмол ва «олтин қоида»га
           мос истеъмолнинг фойдалилиги ўртасидаги фарқни тушуниш керак.
              MD:  Бу  дисконтлаш  қўлланилмайдиган  моделларга  тааллуқ-
           лими?
              касс: Ҳа, бу дисконтлашсиз моделларга хос. Бу капитал назарияси-
           даги сиқиштиришнинг мавжуд эмаслиги деб аталувчи шартга алоқадор
           бўлиб, унда трансверсаллик заруратга айланади. Моҳиятан, айнан шу
           далил тақсимловчи гипертекислик назариясидан фойдаланиш имкони-
           ни беради. Мана, аввал нима ҳақда сўраганингизни унутдим!
              MD: Оптимал ўсиш муаммоларига қай тариқа дуч келгансиз?
              касс:  Умуман,  гарчи  Узава  ўтмишга  қайтиб,  адабиётларни  ўқиб,
           улардан илҳомланса-да, мен бу хислатни қабул қилмаганман. Мен шун-
           чаки  бу  мавзу  устида  ишлашга  қарор  қилдим,  чунки  бу  ёндашувлар
           янги ва истиқболли бўлган, шунинг учун қизиқарлидек туюлган. Мак-
           симум принципи баъзи тенгламалар ва ҳоказоларни мустақил равиш-
           да – кишилар билан суҳбатлашиш, Узаванинг ишларини кузатиб, асо-
           сан математика бўйича китобларни ўқиган ҳолда ўзлаштиришга қарор
           қилганман. У пайтда энг муҳим китобимиз Понтрягиннинг максимум
           принципи тўғрисидаги ўзига хос китоби эди. Бу ҳам жуда қизиқ китоб
                                                                                       2 1
   276   277   278   279   280   281   282   283   284   285   286