Page 286 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 286
ДЭВИД КAСС
алоқадор эмас деган норозилик билдирмай, ҳамма фанларни ўзлаш-
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
тириш мумкин деб ҳисобланар эди. карнеги, айниқса, иқтисодиётда
кўпгина бизнес соҳаларида умумий асос сифатида фойдаланилувчи
миқдорий усуллар киритилган биринчи университет бўлди. Молия
бўйича курснинг жиддийроқ курсга айланиши бунга яққол мисолдир.
Молия бўйича мутахассисларга бу ҳолат ёқмайди, лекин бу фанни
ўрганиш, моҳиятан, иқтисодий усулларни ўрганишга боғланади, айнан
дарс бериш жараёнини ташкил этиш хусусиятлари туфайли бу усул кар-
неги университетида қўлланила бошлади. агар бирор-бир курс бўйи-
ча маъруза ўқиш зарурати юзага келса, бу иш бирор-бир ўқитувчига
топшириларди. Мертон Миллер ва Франко Модильянига молия бўйича
маъруза ўқиш топширилар, улар бу курс бўйича машғулот ўтказишар-
ди. Бирор нарсанинг ечими топилмаганда улар иқтисодий методологи-
яни қўллардилар.
карнеги университетида ҳамма нарса ажойиб бўлиб, MBA дасту-
ридан қобилиятли аспирантларни излаш учун ҳам фойдаланиларди.
MBAнинг бўлғуси битирувчиларига дарс бериш ёқимли бўлган, чун-
ки уларга жиддий ҳолатларни ўргатиш мумкин эди. Бунда ахборотни
қисмларга бўлиш талаб этилмас, чунки талабалар дастурлаштириш,
жиддий иқтисодиёт, жиддий эконометрикани ўрганишлари кўзда тути-
ларди. карнегининг яна бир хусусияти шунда эдики, у ерда ўқитувчилар
ҳамкорлигини рағбатлантириш бўйича жуда яхши тизим мавжуд бўлиб,
у туфайли тадқиқот ўтказишга вақт қоларди.
коулз фондидаги сингари у ерда ҳам ҳамма иш – ўқитувчилар юк-
ламаси, ёзги мавсумдаги иш учун мукофот, яхши мутахассис бўлиб,
бошқа университетларда ҳам ишлай олишга қадар транспорт ва бошқа
харажатларни қоплаш яхши ташкил этилган эди. шунинг учун мен
карнеги-Меллон университети, шу университет қошидаги Саноатни
маъмурийлаштириш олий мактаби (GSIA), шунингдек, Ричард Са-
йерт раҳбарлигидаги гуруҳга ҳурмат билан ёндашаман. Дикни эса
жуда ҳурмат қиламан.
MD: Ўша даврда қандай иш устида ишлагансиз?
касс: Сайертга моҳиятан, коулз фонди ва карнеги-Меллон уни-
верситетида орасида ўтказган йиллик таътилимга ҳақ тўлаганидан
миннатдорман. Бу йилни эса Токиода ўтказиб, бир неча иш ёзганман.
Энг яхши ишларимдан бири, фикримча, унча яхши ўқилмайди. Унда
қуйидаги муаммо ҳал этилади: агар неоклассик ўсиш моделида истеъ-
молдан сифат мезони сифатида фойдаланилса, у ҳолда ноқулай, сама-
расиз бўлган рақобат мувозанатларига эга бўлиш мумкин. Ҳар ҳолда
2