Page 287 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 287

ДЭВИД КAСС

           капитални ортиқча жамғаришга эришиш мумкин. Бунга яққол мисол-
           ни нед Фелпс ўйлаб топган: агар шундай неоклассик моделга қаралиб,
           шунингдек,  «олтин  қоида»  траекториясидан  юқорида  жойлашган
           барқарор ҳолатга эътибор берилса, у ҳолда бу барқарор ҳолатдан бир-
           мунча орқага «олтин қоида»га мос капитал даражасига ўтиш, истеъ-
           молнинг ўсиши ва доимо юқори истеъмолга эришиши мумкин.
              Юқорироқ  нуқта  барибир  рақобатли  нархларни  англатади,  лекин
           улар самарали нархлар бўлмайди. шунинг учун трансверсаллик шарти
           капитални ортиқча жамғармаслик учун етарли шарт бўлади.                        ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
              Қандай шарт етарли, қандай шарт зарур эканлигини аниқлаш жуда
           қизиқ бўлган мен учун. Трансверсаллик – самарадорлик учун етарли,
           лекин зарур бўлмаган шарт ҳисобланади. «олтин қоида» траектория-
           си, аввал айтганимдек, тескари мисолдир. «олтин қоида» траекторияси
           самарали, бирор-бир мезонда эса, парето-оптимал бўлади, лекин бунда
           трансверсаллик шарти бажарилмайди, чунки фоиз ставкаси бир хилда
           нолга тенг. Биз Мэнни яари билан бу муаммо устида бундан икки йил
           аввал ишлай бошладик ва шарт кўринишидаги бир қарорга эга бўлдик,
           уни талқин этиш эса унча осон бўлмаган.
              Ҳозир  эса  бу  шарт  менга  нима  учун  ёқмаганини  биламан.  Мен
           нарх  траекторияси  учун  ҳам  зарур,  ҳам  етарли  шартга  эга  бўлишни
           хоҳлардим, шунинг учун японияда бу иш устида йил бўйи ишладим ва
           тўлиқ қарорга келдим. Бу иш менга ҳақиқатдан ёқарди.
              шундай қилиб, бу муаммо устида ишлаган ҳолда японияда бир йил-
           ни ўтказдим, лекин ўзим хоҳлаган мавзуда фақат иккита мақола ёзиш-
           га муваффақ бўлдим. Улардан бири Солоу услубида бўлган. Мен вик-
           селлнинг «харажат-ишлаб чиқариш» нуқтали моделини олиб, рақобат
           мувозанатини  таҳлил  қилдим.  Бу  иш  ҳам  менга  жуда  ёқади,  лекин,
           у – жуда махсус иш. Бу ишни бирор-бир киши ўқишининг эҳтимоли
           камроқ.  Ўша  йили  биз  Жо  билан  портфелни  танлашга  бағишланган
           ишимизни якунладик. Бу ишда биз учун муайян ўлчамдаги шакллар-
           даги ҳисоб-китобларни бажариш қийин кечди, чунки Жо ва мен бу иш
           билан шуғулланишни истамасдик ёки унча ҳаракат қилмадик. шунинг
           учун теоремани тасвирлаш учун бу мисолларни тўғри ёзишга келишиш
           жуда қийин бўлди. Бу ишнинг якуний вариантида алгебрага оид хато-
           лар мавжуд эди, нима учундир ҳеч биримиз уни ҳисоблашга ҳаракат
           қилмадик.
              Сўнгра тимсолли ифодада айтганда, мен «қирғоқда қармоқ билан
           ўтирдим». Мен кўпроқ ўсиш назарияси устида кўпроқ ишладим. нати-
           жада, рақобатли динамик тизимларнинг умумий барқарорлик муаммо-
                                                                                       2
   282   283   284   285   286   287   288   289   290   291   292