Page 292 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 292

ДЭВИД КAСС

               лан боғлиқ муаммо шундаки, ҳозирги кунда у дин даражасидаги муҳим
           ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
               ҳодисага айланди деб ўйлайман. Биз бу мавзуни виктор (Риос-Руль)
               билан муҳокама қилганмиз, унинг фикрича, бу – дунё ва иқтисодиётга
               муносабатнинг  ягона  усули.  Мен  бу  фикрга  шубҳа  билан  қарайман,
               умумий  мувозанат  назариясининг  қўлланиши  дунёга  муносабатнинг
               ягона усули эканлигига ишонмайман. Ўйлайманки, ўйинлар назария-
               си менга кўп нарсани, стратегик ғояларга фикрни қаратиш, стратегия-
               нинг  аҳамияти  ва  ахборотнинг  номукаммаллигини  ҳисобга  олишни
               ўргатди.
                  MD: Умумий мувозанат назарияси ҳам шуни талаб этмайдими?
                  касс: Эҳтимолдан холи эмас, лекин номукаммал ахборот билан иш-
               лашнинг бошқа усуллари ҳам мавжуд, улар ҳам муҳим саналади. Лекин
               умумий мувозанат модели ўз-ўзидан муҳим ўринга эга. У, аввалгидек,
               муҳим намуна бўлиб, бу назария ёрдамида кўп ишларни амалга оши-
               риш мумкин.
                  MD: Бу жиҳатдан Прескотт билан фикрингиз ўхшаш.
                  касс: Мутлақо тўғри. Лекин, эҳтимол, Прескотт охирги ўринни эгал-
               ласа керак. Мен Пенсильвания университетида дарс берган ҳолда кўп
               нарса ўргандим, у ерда ўйинлар назарияси бўйича яхши мутахассис-
               лар ишлашарди. Ҳақиқатан ҳам, Пенсильвания университетида ишла-
               ганим туфайли кўп нарсани ўрганиб, ўйинлар назариясидан дарс бера
               олардим, бунинг учун баъзи мақолаларни ўқиш шарт эмасди.
                  MD: Келинг, Пенсильвания университетида ишлаган қайта қоп-
               ланувчи  бўғин  моделлари  билан  боғлиқ  даврларингиз  ҳақида  суҳ-
               батлашайлик.
                  касс: агар хотирам панд бермаса, биз карл шелл билан 1970-йил-
               лар ўрталари ёки охирларида қайта қопланувчи бўғин моделлари усти-
               да яна ўйлай бошладик. аниқроқ айтсак, 1977 йилда. Ҳаммаси нима-
               дан бошланганини айтиб берай. карл билан ўртамизда мунозара бўлиб
               ўтди, чунки ўша пайтда ассистент ўқитувчилар иштирокидаги семинар
               бўлаётган эди. Биз ҳам унда иштирок этдик. Бунда ўтмишга қайтиб,
               кишилар муҳокама қилишни хоҳлаган макроиқтисодиёт бўйича баъзи
               классик ишларни ўқишга тўғри келди.
                  Бундай ишлардан бири Лукаснинг 1972 йилдаги иши бўлган. карл
               ҳолатлар  муҳитида  ихтиёрий  ўзгарувчиларга  эга  бўлиш  тўғрисидаги
               ғояни  ифодалашимиз  мумкинлигини  ўйлаб  топди.  шу  тариқа  карл
               қуёшдаги доғлар мувозанатига дастлабки мисолни ишлаб чиқди, ўй-
               лайманки, кейинчалик Маленво маърузасида айнан шу мисолдан фой-
               даланди.  Бу  қайта  қопланувчи  бўғинларнинг  чизиқли  модели  (OLG)
           2 2
   287   288   289   290   291   292   293   294   295   296   297