Page 297 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 297
ДЭВИД КAСС
MD: Монетаризм назариясида ҳали бир қанча масалалар бўлиб,
уларни энди ҳал этиш кераклигига розимисиз?
касс: Ҳа, албатта. яхши бўларди, лекин зиддиятсиз моделга эга бў-
лишнинг иложи йўқ, унда чексиз келажакда пуллар маълум қийматга
эга деган фикрдан воз кечишимиз керак, лекин уни тасаввур этиш
мушкул. Жон Жинакоплосда пуллар ва олдиндан тўлов билан боғлиқ
чекловларга эга тўлиқсиз бозорлар мавжуд. Бу моделда пуллар маълум
қийматга эга, чунки пулларни банк чиқаради ва уни қайтаришга маж-
бур бўламиз. Лекин катта ҳисобда банк пулларни ҳавога совуради, ас- ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
лида, бу модель ёпиқ ҳисобланмайди. Бу, албатта, камчилик саналади.
MD: Бундай муаммолар чексиз доирали режалаштириш сабабли
юзага келадими?
касс: 1980-йилларда чексиз доирага муносабатимни ўзгартирган-
ман. Ўйлайманки, натижада, гарчи мен макроиқтисодий фикрга нисба-
тан кўпроқ умумий мувозанат нуқтаи назаридан оқилона тахминлар-
ни белгилаган бўлганимда, эътирозларим сабаби оқилона тахминлар
билан боғлиқ бўларди. назаримда, оқилона тахминлар шуни англата-
дики, сизда бир томонлама белгиланган ҳолатлар муҳити мавжуд, бу
ҳолатларда ҳар бир шахс келгусида етакчилик қилувчи нархларга нис-
батан умумий тахминларни маъқуллайди.
Бу тахминлар натижасида ҳозирги бозорларда мувозанат ўрнатила-
ди. Бу режаларни ҳисобга олган ҳолда такрорланувчи ҳолат юзага кел-
ганда, реал товар бозоридаги ягона мувозанат башоратланувчи нархлар
бўйича мувозанатдир. Лекин бир кичик муаммо мавжуд: ахир бошқача
мувозанат ҳам бўлиши мумкин-ку.
Менга маълум ҳеч бир мувозанат моделида нархлар мувозанатига
эришишнинг оқилона тартиботи мавжуд эмас. шунинг учун мавжуд
нархлар башоратланувчи нархлар билан мос келишининг сабаби ноа-
ниқ. Ушбу масалага қайтган ҳолда, мен оқилона тахминлардан намуна си-
фатида фойдаланишни хоҳлашимни англай оламан. Лекин, одатда, жаҳон
тузилмаси ҳолатига кўра, тахминларни қабул қилишингиз лозим. наза-
римда, бу тахмин ва ҳамма нарсани била оламан деган ноаниқ тахмин
орасида катта фарқ мавжуд. Бу муаммо мени жуда хавотирга солади.
MD: Бирор-бир релевант масалаларда қисқа муддатли моделдан
фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайсизми?
касс: Қисқа муддатли моделдан фойдаланиш мумкин деб ўйлай-
ман, лекин маълум даврга етганингизда, унга эришишингиз шарти би-
лан, кишиларда бу давр ортидан бошқа давр ҳам келади деган тахмин
пайдо бўлади. Бу ўзига хос индуктив асосдир. Менга ушбу асоснинг
2