Page 301 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 301

ДЭВИД КAСС

           занат миқдори қисқаради холос. Қай тариқа бўлса-да, унинг модели-
           да реал ноаниқликка тааллуқли ҳамда ушбу активлар тузилмаси билан
           боғлиқ мувозанат вариантлари сони камлигини кўрсатувчи бўлим мав-
           жуд. Лекин сизда нэш мувозанати билан кўплаб мувозанатлар мавжуд.
           Фақат сиз ноаниқликларни бир қадам ортга сургансиз.
              MD:  Бир  неча  дақиқа  аввал  сиз  тадқиқотлар  билан  қандай
           шуғулланганингиз,  моделга  қандай  ёндашишингиз  ва  у,  сизнингча,
           жавоб беришга ёрдам берувчи саволлар ҳақида таъкидладингиз. Шу
           мавзуни давом эттира оласизми?                                                 ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
              касс: Мени фан билан шуғулланишга мажбур этаётган нарса кўплаб
           кишиларни фан билан шуғулланишга  ундовчи  ҳолатдан  тубдан  фарқ
           қилади. Мени ҳеч қачон аксарият кишилар реал олам муаммоси деб
           атовчи ҳолатлар мени ўзига жалб эта олмаган. Мен баъзи масалаларни
           ўрганаман, чунки улар қандай иқтисодий аҳамиятга эга  эканлигидан
           қатъи назар мен учун жуда қизиқ жумбоқ.
              MD: Сизнинг олим сифатидаги таржимаи ҳолингиздаги қизиқ
           жиҳатлар  шундаки,  сабабидан  қатъи  назар  (реал  сиёсат  билан
           қизиқмай)  ушбу  муаммоларни  тадқиқ  эта  олардингиз.  Касс-Куп-
           манс модели бу замонавий иқтисодий давр назариясининг асосидир.
           Қайта  қопланувчи  бўғинлар  бўйича  ишларингиз  натижаларидан
           монетаризм назарияси соҳасидаги аксарият амалий тадқиқотларда
           фойдаланилмоқда,  сизнинг  қуёшдаги  доғларни  ўрганиш  давомида
           қилган хулосаларингиз макроиқтисодий сиёсатни ишлаб чиқишда
           ҳисобга олинади.
              касс: Ҳақиқий интеллектуал илмий назария жозибаси айнан шун-
           дан иборат. Унда мен каби инсонлар учун жой топилади.
              MD: Интеллект занжирининг қуйи қисмидами?
              касс: Йўқ... сиз шунчаки ниманидир билиб оласиз! интеллект ма-
           салага қай тариқа ёндашиш усулини айбламаслик лозим. ахир бу ўй-
           лаб топилган фикр, пировардида, ҳақиқатда қизиқ бўлади.
              MD: Лекин бунга 20 ёки 30 йил сарфланади.
              касс: Бу ҳолат мангуликка дахлдор бўлиши ёки ҳеч қачон юз бер-
           маслиги ҳам мумкин.

                                                         Суҳбатни Стивен Спир ва
                                                      Рэндалл Райт олиб боришди.

                                                 Карнеги-Меллон ва Пенсильвания
                                                                  университетлари,
                                                                 1998 йил 13 февраль
                                                                                        01
   296   297   298   299   300   301   302   303   304   305   306