Page 306 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 306
ЖAК ДРеЗ
бўлиш бахтига муяссар бўл-
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
дим: бу менинг раҳбарим Жорж
Стиглер, илмий раҳбарим Уиль-
ям викри ва абрам Бергсон
(фаровонлик функцияси бўйи-
ча машҳурликка эга бўлган) эди.
Мен университетдаги таъ-
лимнинг биринчи йилида наму-
навий дастурни бажариб, унинг
якунида фалсафа доктори дара-
жасига малакавий имтиҳонлар-
ни топширдим. иккинчи йили
эса, Стиглер менинг шу ерда яна бир йил қолиш режаларимга норо-
зилик билдирди. Мен Бельгияга қайтиб, ҳарбий хизмат ўташ масаласи
қўйилгунга қадар мутахассислик бўйича амалий имтиҳонларни топ-
ширишга тайёргарлик кўришни режалаштираётган эдим. Бунда Стиг-
лер: «Фақат колумбия университетида ўқиб, Бельгияга қайтиб кетма,
мустақил фикрлашни ўрганишинг учун бизга қарши кишиларнинг
фикрини ҳам тинглашинг керак, имтиҳонларни иложи борича тезроқ
топшир ва Бельгияга қайтишдан аввал, бирор-бир университет ёки бир
неча университетларга ўқишга кир», – деди.
Бу менга берилган энг яхши маслаҳат эди. Мен, албатта, унга амал
қилдим. январда тўртта имтиҳонни топширдим – назария, математик
иқтисодиёт, фаровонлик ва даврлар, Стиглер уларни назариянинг тўрт
тавсифи сифатида белгилаб берган эди. кейин эса, Массачусетсдаги
кембриж университетига баҳорги семестрга йўл олдим. У ерда Саму-
эльсон, Леонтьев, Хаберлар семинарларида иштирок этиш, шунингдек,
Дениэл Элсберг сингари ёш олимлар билан мулоқот қилиш имкони-
га эга бўлдим. ноаниқлик масаласига бағишланган диссертациямнинг
эҳтимолий мавзуси учун асосномани тайёрладим. Мен май ва июнь ой-
ларини коулз комиссиясида ўтказдим. Бу ерда Маршак, кубманс, Деб-
рё, шунингдек, Хаутаккер, Бекман ва Телсор билан алоҳида танишдим.
Сўнгра анн-арборедаги ёзги мактабда иштирок этдим. У ерда илмий
тадқиқотлар маркази томонидан истеъмолни молиялаштириш соҳасида
сўровномалар ўтказилиб, катта база яратилган ва микроэконометрик
усуллардан кенг фойдаланилган эди. У ерда клейн, Жим Морган ва,
албатта, психолог Жорж катон фаолият юритар эди.
шу билан бирга, 1953 йил декабрь ойида мен Франко Модильяни
ҳаёт даври модели тақдимотида иштирок этдим. У менга жуда ишонч-
0