Page 307 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 307
ЖAК ДРеЗ
ли кўринди. Лекин, бутун умрлик даромад маълум жиҳатдан ноаниқ
эди. Мен Модильянига хат ёздим, унда ноаниқлик моделини кенгай-
тиришга қизиқишимни баён этдим. 1954 йил май ойида Модильяни-
нинг таклифига биноан, унинг ҳузурига Питсбургга бордим. Биз 6 соат
суҳбатлашдик. Бу вақтда фонд масалалари маъносида ноаниқлик ва-
зиятда бир лаҳзалик ва кечиктирилган қарорлар қабул қилиш ўртаси-
даги фарқни аниқладик. Бу менинг 1972 йилда чоп этган ишимга асос
бўлди.
шу тариқа, мен илк бор тадқиқотлар ўтказишдаги муваффақиятли ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
тажрибага эришдим. Бу бизнинг Франко Модильяни билан узоқ муддат-
ли биргаликдаги ишимизнинг ибтидоси бўлиб, у менга олим сифатида
катта таъсир кўрсатди. Менга Бельгия армияси қўмондонлиги томони-
дан тақдим этилган 3 ой мудатда 1954 йилнинг кузини мен карнеги
шаҳрида Модильяни ва Миллер, шунингдек, Герберт Саймон, Чарнес,
купер, Сайерт, Мартч, Жек Мут ва қарор қабул қилишдаги чизиқли
қоидаларни ишлаб чиққан олимлар гуруҳи билан мулоқотда бўлдим.
Эконометрикани ўрганишдаги бўшлиқни тўлдириш учун кўп ўлчовли
статистика курсини тингладим, чунки колумбия университетида бу
фан бўйича таҳсил олмаган эдик.
Ликадро: Фан соҳалари: эконометрик назариядан иқтисодий
сиёсатгача; эконометрикадан операциялар тадқиқотигача, уму-
мий мувозанатдан ўйинлар назариясигача; микроиқтисодиётдан
макроиқтисодиётгача қўшган ҳиссангиз ҳақида давом эттирсак.
Нима учун сиз ўз тадқиқотларингиз соҳасини шу қадар кенгайти-
ришга қарор қилдингиз?
Дрез: Менда бу масалани тушунтириш учун иккита жавоб бор: би-
ринчиси шундан иборатки, ҳамма мавзулар эҳтимолий фарқларда ҳам
ягонадир. иккинчиси, қолдиқли фарқлар. Мени, биринчи навбатда,
мавжуд жаҳон муаммолари, шунингдек, назариядаги ҳамма ютуқларни
ягона ёндашувга, яъни умумий мувозанат назариясига бирлаштириш
истаги қизиқтириб қолди.
айнан шу фандан 25 йил давомида Лёвен университетида дарс бер-
дим. ноаниқлик мавзусига келсак, унга қизиқишим қарорлар қабул
қилиш назарияси бўйича илк ишларимда бошланган. Тегишли равиш-
да докторлик диссертациям ҳам «қисман назорат қилинувчи ноаниқлик
шароитида ягона қарор қабул қилиш». Унда «инсон табиатига қарши»
ўйинларда ягона қарор қабул қилиш моделини икки хил кенгайтириш
кўриб чиқилган. Буни Леонард Сэвиж «Статистика асослари» кито-
бида аниқлаган. Улар ҳолат ва ахлоқий рисклар билан белгиланувчи
0