Page 312 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 312

ЖAК ДРеЗ

                                                           Дрез:  Байес  статистикаси-
           ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
                                                        нинг  сўнгги  ярим  асрдаги
                                                        тараққиёти  1950  йилларда  Гар-
                                                        вард  бизнес  мактабида  Пратт
                                                        Райф ва шлайферлар томонидан
                                                        ўтказилган  новаторлик  тадқи-
                                                        қотлари  ёрдамида  амалга  оши-
                                                        рилган. 1958 йилда мени Лёвен
                                                        католик  университетига  статис-
                                                        тика, эконометрика ва операция-
                                                        ларни  тадқиқ  этиш  назария-
                                                        си  ўқитувчиси  сифатида  қабул
                                                        қилишди.  Статистикага  тўхта-
                                                        либ ўтадиган бўлсак, мен йўнал-
               тирувчи ва тушунтирувчи Байес технологияларидан фойдаландим. Бу
               қарорлар  қабул  қилиш  назарияси  билан  шуғулланувчи  кишилар  учун
               табиий ёндашувлардан бири бўлди. Қарорлар қабул қилиш назарияси-
               дан Байес статистикаси ва ноаниқлик иқтисодиётига ўтиш табиийдир.
               Лекин,  ўша  вақтдаги  эконометриканинг  диққат  марказида  тенглама-
               лар тизими бўлиб, бу классик ёндашув эди. шунинг учун талабаларим
               Байес статистикасидан сўнг классик эконометрикага дуч келганда таъ-
               лим яхлитлиги бироз бузилганлигини ҳис этдилар. айнан, шунинг учун
               1962 йилда мен тенгламалар тизимининг Байес таҳлили устида иш бош-
               ладим, лекин бу ишим чоп этилмади, аммо баъзи олим ва талабаларга
               муҳим таъсир этди ҳамда мен ва талабаларим – Моралес, Мушара, Пал-
               ма ва Ричардларнинг келгуси ишларимизнинг ибтидоси бўлди (1976).
                  Деэ:  Шундай  қилиб,  сиз  юқорида  санаб  ўтилган  барча  йўна-
               лишларда  фаол  иштирок  этдингиз.  Сиз  бугунги  кунда  Боб  Ауман
               билан  ҳамкорликда  олиб  бораётган  ишингиз  ҳақида  гапириб  ўт-
               дингиз.  Аслида,  ўйинлар  назарияси  борасида  аввалроқ  ҳам  кўплаб
               ҳамкорликдаги ишларингиз бўлган-ку.
                  Дрез:  Мен  ўзимни  ўйинлар  назарияси  мутахассиси  деб  ҳисоб-
               ламайман. Биз Боб билан бу вақтгача унинг техник билим ва тажриба-
               лари  менинг  иқтисодий  қизиқишларимни  бирлаштирган  ҳолда  икки-
               та ишни ёзганмиз. Менга Йосси Гринберг билан «Гедонистик коали-
               циялар» мавзусидаги ҳамкорликдаги ишимиз ҳам менга жуда яқин, бу
               ишимизда  коалициянинг  бошқа  аъзоларининг  айнанлигига  нисбатан
               ўйинчиларнинг афзалликлари тўғрисида гап боради! Мен бу қизиқарли
               мавзуга қачондир қайтишни хоҳлардим.
            12
   307   308   309   310   311   312   313   314   315   316   317