Page 317 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 317

ЖAК ДРеЗ

           ҳам мос келади. вальрас қонуни бу икки макроиқтисодий ўзгарувчи-
           ларни Филлипс эгри чизиғи доирасида бирлаштиради. Филлипс эгри
           чизиғидаги  нуқтани  танлаш  билан  боғлиқ  ягона  эркинлик  даражаси
           қолади. Бунда континуумдан қай тариқа элемент танлаб олинади де-
           ган  савол  туғилади.  иқтисодий  моделимда  номинал  нархлар  етарли-
           ча  юқори  бўлган  шароитда  рақобатли  мувозанатлар  ҳам  мавжудлиги
           ҳисобга олинган.
              Менинг дастлабки хулосам қуйидагича: вақтлараро мувозанат мо-
           дели  изчил  мувозанатлар  билан  боғлиқ  қисқа  муддатли  ўзгартириш          ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
           жараёнини муфассаллаштириш билан тўлдирилиши керак. Муфассал-
           лаштириш нархлар қатъийлигини белгилаш имконияти кўплик мувоза-
           натидан бошқасига ўтиш, эҳтимол, ўз ишларимда тадқиқ этган қатор
           мисоллардаги  нарх  ва  миқдор  чекловларидаги  бозор  мувозанатини
           «сезиш» ёки «сезмаслик»дан келиб чиққан ҳолда ўз ичига олиши ке-
           рак (1991, 1999), мувозанатлаштириш Филлипс эгри чизиғи кўп ўлчов-
           ли  бўлганда,  унинг  эквивалентидан  алоҳида  мувозанатни  танлаш
           имкониятини кўрсатиши ҳам керак.
              Ликадро: Нима учун кўп ўлчамли?
              Дрез:  Эрроу  ва  Дебрё  томонидан  таклиф  этилган  моделлардан
           тўлиқсиз бозорларни тўлиқроқ реалистик муфассаллаштиришга ўтиш-
           да ноаниқлик даражаси ортиши мумкин! Қимматли қоғозлар бозори-
           нинг икки даврли моделида, S – ҳолат, J – активлар, J эса S дан кам, биз
           S–J+1 эркинлик даражасини олишимиз мумкин, яъни ўзгариш мувоза-
           нати кўплиги S–J+1! Ҳозирга қадар, мен макроиқтисодий адабиётларда
           бундай Филлипс эгри чизиғига дуч келмаганман. Бу ажабланарли ҳо-
           лат эмас, чунки кўпгина мувозанатларнинг оммавийлиги жуда чеклан-
           ган.  Лекин,  умумий  мувозанат  назариясининг  мақсади  ҳаммасини
           умумлаштиришдан иборат. агар дастлабки шароитлар кўпгина муво-
           занатлар мавжудлигини назарда тутса, у ҳолда оқибатларни бартараф
           этиш усулини тезроқ топиш мумкин.
              Деэ:  Сизнинг  кейинги  икки  саволга  жавобингиз  номинал  қатъ-
           ийлик  мавзусига  тааллуқли.  Фикримча,  пул  мавзусига  қизиқиш
           уйғонганига унча кўп вақт бўлгани йўқ. Бу умумий мавзулар билан
           қандай қиёсланади?
              Дрез: Гераклис Полемарчакис (2001) билан сўнгра эса Гаэтано Блу-
           аз (2005) билан бажарилган ҳамкорликдаги тадқиқотда нақд пуллардан
           трансакциялар учун фойдаланилганда монетар иқтисодиётни изчил ва
           табиий аниқлашдан фойдаланганмиз; уларни банклар таъминлаб, улар
           нақд пулларни номинал фоиз ставкаси ёки белгиланган фоиз ставкаси
                                                                                        1
   312   313   314   315   316   317   318   319   320   321   322