Page 322 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 322
ЖAК ДРеЗ
бунга касбий ҳамжамият ва маълум жиҳатдан сиёсатни белгиловчилар-
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
нинг эътиборини шу масалага қаратаман.
Ликадро: Шундай қилиб, биз Европанинг келажаги билан боғлиқ
муҳим масалалар муҳокамасидаги иштирокингиз мавзусига етиб
келдик. Европадаги иқтисодчилар ҳозирга қадар сиёсий масалалар-
ни муҳокама қилишда етарлича таъсирга эга эмасликлари далилини
қандай изоҳлайсиз? Бу маънода Қўшма Штатларнинг тажрибаси
нимаси билан қимматли?
Дрез: «Ўсиш ва бандлик: европа ташаббуси учун имкониятлар»
маъруза матни 1990-йиллар бошида 30 бельгиялик ва франциялик
иқтисодчи томонидан тайёрланиб, у Эдмон Маленво ва мен томони-
миздан тайёрланган. Маъруза матни малакасиз ишчи кучи бозорида-
ги ҳолатнинг ёмонлашуви тўғрисида маълумот берувчи илк расмий
ҳужжатлардан бири бўлган. Биз ишчилар учун ижтимоий суғурта учун
ажратмаларни пасайтиришни таклиф этганмиз. Бу малакасиз меҳнатга
харажатларни 30-40 % га пасайтиришга олиб келиши мумкин бўлган
муҳим қарор бўлган. Ушбу икки ўлчагичдан биринчиси тўлиқ рад этил-
ган. Ҳозирга қадар ҳам рад этилмоқда. Чунки, европанинг расмий до-
ираларида ялпи талаб устуворликлар қаторига кирмайди. Қатор мам-
лакатлар бундай ўлчагичларни тақдим этди. Ҳозирги кунда Бельгия ва
Франция тўғрисида кўпроқ маълумотга эгаман. Минимал иш ҳақида
ижтимоий суғуртага ажратмалар Францияда тахминан 18 %, Бельгияда
15 % ни ташкил этади. Бу биз тавсия этгандан анча кам, лекин етарлича
муҳимдир.
Ликадро: Сиз бу жиҳатни истисно сифатида кўриб чиқасизми?
Дрез: шубҳасиз, европадаги иқтисодчилар Қўшма штатлардагига
нисбатан кам таъсирга эга деган фикр кенг тарқалган. Бу масала юзаси-
дан икки изоҳни келтириш мумкин. Биринчиси, европада иқтисодиётни
бошқарувчи давлат органи йўқ; Қўшма штатларда эса иқтисодиётни
бошқарувчи ҳукумат йўқ. нима учун? Чунки европа давлатлар кон-
федерацияси, иттифоқдир, иттифоқ даражасида эса қатъий ҳуқуқлар
чекланган. Бу даражада қарорлар қабул қилиш даражаси мураккаб бў-
либ маълум чекловларга эга. европа комиссияси ҳузуридаги иқтисодиёт
бўйича маслаҳатчилар қарор қабул қилувчилар, яъни вазирлар кенга-
шидан йироқдир. Қўшма штатларда, аксинча, иқтисодиёт бўйича бош
маслаҳатчи баъзи муҳим қарорлар қабул қилинганда Маҳкаманинг
ҳамма мажлисларида иштирок этади. Бинобарин, маслаҳатчи қарорлар
қабул қилиш пайтида иштирок этганда бирор-бир коммуникация схе-
масини яратишга зарурат йўқ.
22