Page 318 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 318
ЖAК ДРеЗ
орқали қисқартиради. шу тариқа, марказий банклар томонидан ими-
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
тацияланган ва мувозанатлаштирилган ҳисобрақамларига тааллуқли
«ички пуллар»ни кўриб чиқамиз.
Рақобатли мувозанат шароитида номинал фоиз ставкалари сақланиб
қолганда, бу умумий нархлар даражаси ноаниқлиги кўринишида шун-
дай моделга ўзгаради. Бир даврли модель учун айтиш мумкинки,
ҳамма нисбий нархлар белгиланган, лекин нархларнинг умумий да-
ражаси шартли – Эрроу-Дебрё моделининг стандарт тавсифи шундан
иборат.
кўп даврли моделда ноаниқлик шароитида бундай тавсиф сақланиб
қолади, нарх даражалари билан боғлиқ инфляция кўрсаткичлари эса
изчил маълумотларда Фишер тенгламаси билан аниқланади. кўпги-
на олимлар учун уларнинг ноаниқликка томон ҳаракатида, бу теска-
ри алоқа ёки фискал назария қоидалари орқали бўлганидек, жўнатиш
нуқтаси бўлди.
Ҳар ҳолда вақтлараро моделда ноаниқлик шароитида, яъни би-
рор-бир вақт давомида муқобил «олам ҳолати» сақланганда қуйидаги
қўшимча ноаниқлик мавжуд: ҳар бир ҳодисада «бугун» ва «эртага» ўр-
тасида кутилаётган инфляция кўрсаткичи фоиз ставкаси орқали белги-
ланади, лекин инфляция даражасининг вариантлилиги «эртага» турли
сценарийлардан келиб чиққан ҳолда чекловларга эга эмас. ягона воси-
та, айнан эса номинал фоиз ставкаси ҳар бир ҳодисада ягона чекловни
назарда тутиши тушунарли ҳолат.
Ликадро: Албатта, монетар иқтисодиётда нарх даражасидаги
аниқлик – баҳсли масала. Ушбу масала бўйича сизнинг фикрингиз
қандай?
Дрез: ноаниқлик даражаси – бош оғриғи ва бир вақтнинг ўзида неъ-
мат ҳамдир: бош оғриғи эканлиги шундаки, нархлар буйруқ бўйича
сакровчи қўғирчоқ эмаслигини ҳамма билади. Лекин, у неъмат ҳамдир,
чунки мавҳум моделдаги ноаниқлик нарх даражасини белгилаш учун
ташқи номинал қатъийлик омилига ўрин беради.
Ликадро: Яна бир сирли тасдиқ! Буни тушунтира оласизми?
Дрез: Мен италия банкидаги Баффи хотирасига бағишланган ўз
маърузамни қуйидаги саволдан бошлаганман (1992): «Форс кўрфази-
даги урушлар туфайли нефть нархи юқорига кўтарилганда сиз китоб ва
журналларнинг нархи пасайишини кута оласизми?»
кўпгина нархлар интервал чегарасида доимий бўлганлиги туфайли
кўпчилиги пасайишга мослашувчан бўлмаса, у ҳолда жавоб аниқ. нис-
бий нархларнинг вариантларга ажратилиши натижасида нархларнинг
1