Page 313 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 313

ЖAК ДРеЗ

              Деэ: Келинг, келажак ҳақида гаплашмайлик... Биз ҳали ўтмиш
           ҳақида кераклича гаплашмадик. Биз даврий равишда юзага келувчи
           ноаниқликлар мавзусида ҳамма нарсани муҳокама қилдик.
              Дрез:  агар  ижозат  берсангиз,  сўнгги  таърифга  ўтайлик.  Макро-
           иқтисодиёт  ва  ноаниқлик  ўртасида  бевосита  ўзаро  алоқа  мавжуд,
           буни  ҳозирги  кунда  макроиқтисодиёт  назарияси  бўйича  ҳар  бир  му-
           тахассис тушунади. Менимча, бу ўзаро алоқа нархлар орқали амалга
           оширилади. ижозат берсангиз, 1975 йилда ёзган «нархлар суюқлиги
           шартида пул мувозанатининг мавжудлиги» («Existence of an Exchange              ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
           Eguilibrum  Under  Price  Rigidities»)  номли  ишимдан  битта  эслатмани
           ўқиб берсам, «Ушбу ёзувлар даромадларни суғурталашнинг бир қисми
           сифатида  кўриб  чиқилувчи  ишсизлик  бўйича  нафақалар  ва  иш  ҳақи
           қатъийлигининг  оқилона  жиҳатлари  бўйича  долзарб  тадқиқотлар  ту-
           файли  пайдо  бўлган».  Юқорида  кўрсатиб  ўтилган  тадқиқотлар  фаол
           ривожланди, натижада, менинг кристиан Голлье билан ҳамкорликдаги
           ишим  «Меҳнат  бозорида  рискларни  тақсимлаш  ва  иш  ҳақининг  ўр-
           тача  оптимал  қатъийлиги»  (1993)  хатарларни  тақсимлаш  самарадор-
           лиги  ва  меҳнат  бозоридаги  ишлаб  чиқариш  самарадорлигининг  ўза-
           ро  боғлиқлиги  бўйича  бошқа  ишлар  юзага  келди.  Бироқ,  шу  пайтда
           макроиқтисодиёт бўйича мутахассислар эътиборини нархларнинг но-
           эластиклиги шароитидаги мувозанат мавзуси жалб этди. 1970-йиллар-
           даги нефть нархининг ошиши орқали келиб чиққан рецессия реал бў-
           либ қолди. Бундай ҳаракатланувчи реал иқтисодий муаммолар билан
           мен макроиқтисодиётга ўтдим, лекин бу ерда ҳам тўлиқсиз бозорлар
           шароитидаги  ноаниқлик  мавзуси  долзарблигича  қолганди.  Тўлиқсиз
           бозорлар нафақат иш ҳақи қатъийлигининг нооқилоналиги, балки ин-
           вестицион ва ялпи талабнинг расмиятчилигини ҳам келтириб чиқариб,
           у макроиқтисодий тебранишларга асос бўлади.
              Менинг «ноаниқлик ва тўлиқсиз бозорлар макроиқтисодиёти» ном-
           ли  тадқиқотим  ноаниқлик  ва  макроиқтисодиёт  юзасидан  билдирган
           фикрларимни бирлаштиради. Бунда биринчи қарашда турли кўринган
           мавзуларни яхлит ҳодиса сифатида кўриб чиқади. Бу ноаниқликнинг
           ташқи макроиқтисодий омилларининг маълум ўлчамини қўшади. шу
           тариқа  макроиқтисодиёт  мени  ноаниқлик  мавзусига  яна  қайтарди.
           Занжир ёпилди.
              Ликадро: Сиз яна бир бор асосий бирхилликни таъкидламоқда-
           сиз. Биз иш ҳақининг қатъийлиги ва макроиқтисодиёт мавзусига
           яна қайтамиз. Лекин, дастлаб «ҳар ерда ҳозир Жэк»дан қай тариқа
           меҳнатни  ташкил  этиш  масалалари  билан  қизиқа  бошлаганини
           билмоқчиман?
                                                                                        1
   308   309   310   311   312   313   314   315   316   317   318