Page 308 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 308

ЖAК ДРеЗ

               афзалликларга  тааллуқли  эди.  Хавфсизлик  масаласига  нисбатан  бу
           ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
               кенгайтиришларнинг қўлланилишини мен 1960 йиллар бошида кўриб
               чиққанман. У релевантликни аниқ кўрсатиб беради.
                  Деэ:  Ҳақиқатда  бу  фойдаланишнинг  жуда  қизиқарли  наму-
               наси, уни мен чин дилдан 20 йил давомида сиз билан бирга ишлаб
               чиққанман. Бу ҳақда батафсил сўзлаб бера оласизми?
                  Дрез:  1960  йилда  икки  француз  муҳандиси  йўлларда  хавфсизлик
               даражасини ошириш учун қанча инвестиция киритиш кераклигини би-
               лишга интилишган. Улар сақлаб қолинган умрнинг иқтисодий қимма-
               тини  аниқлашга  ҳаракат  қилишган.  Улар  қийматни  доимий  қурбон-
               ларнинг  бўлғуси  даромади  миқдори  сифатида  ўлчашни  таклиф
               этишган. Бундай нуқтаи назар 2001 йил 11 сентябрдаги фожеали ҳо-
               дисаларга қадар ҳам сақланиб қолган. Лекин шундай савол туғилади.
               Жамиятнинг  соф  йўқотишларини  баҳолаш  учун  бўлғуси  истеъмол
               қийматини чиқариб ташлаш керакми? Мен бу савол бундай ёндашув-
               нинг асосий камчилигини кўрсатаётганини дарҳол тушундим: одамлар
               очликни эмас, балки яшаш ва истеъмол қилишни хоҳлашади!
                  Муаммо  манбаига  қайтган  ҳолда  мен  хавфсизлик  таҳлили  учун
               ҳаётни баҳолашга ёндашувни ишлаб чиқдим. У ҳозирги кунда «тўлаш-
               га  тайёрлик»  сифатида  маълум.  инсонлар  бахтсиз  ҳодиса  юз  бериш
               эҳтимолини камайтириш учун қанча маблағ тўлашга тайёр? Бу ҳолатда
               инсон, бир томондан, бунинг учун зарур ресурслар мавжудлиги, бошқа
               томондан  эса,  ўзи  учун  ушбу  хатарнинг  муҳимлик  даражасидан  ке-
               либ  чиққан  ҳолда,  масалани  ҳал  этади.  Бундай  субъектив  қийматни
               объектив  ҳисоб-китобларга  қадар  етказиш  мумкин  эмас.  У  бахтсиз
               ҳодисанинг содир бўлиш имконияти даражасини ҳам камайтириб юбо-
               ради. Йўлларнинг хавфсизлиги ижтимоий неъмат, ҳар бир кишининг
               ушбу ҳолатда бу неъмат учун ҳақ тўлашга тайёрлиги Линдаль-Саму-
               эльсоннинг ижтимоий неъматлар назариясида келтирилган.
                  Деэ: Шубҳасиз, азизим Ватсон! Лекин бу сизнинг диссертациян-
               гиз билан қандай боғланган?
                  Дрез: «Ҳолат», «Тирик» ёки «Ўлик» тушунчалари билан белгилан-
               ганда афзалликлар ҳолатга боғлиқлиги маълум бўлади. агар қарорлар
               хавфсизлик  даражасини  оширишга  қаратилган  бўлса,  бирор-бир
               ҳолатнинг  юз  бериш  эҳтимоли  берилмаганлиги  тушунарли,  лекин  у
               «танланган ҳаракат» йўналишига боғлиқ. шунинг учун ушбу ҳолатда
               Сэвиж модели тўғри келмайди.
                  У  ҳолатлар  ёрдамида  аниқланувчи  афзалликлар,  эҳтимоллик  да-
               ражасининг  ҳаракатга  боғлиқлиги  ҳисобига  кенгайтирилиши  мум-
            0
   303   304   305   306   307   308   309   310   311   312   313