Page 304 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 304

ЖAК ДРеЗ

                  Суҳбатимизнинг мақсади Жак Дрезнинг фикрига кўра, унинг фанга
           ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
               қўшган ҳиссаси нимадан иборат ва макроиқтисодиёт соҳасида тадқи-
               қотларнинг келажаги қандай бўлишини аниқлашдан иборат. Ҳаммаси
               2002  йилнинг  октябрь  ойида  европа  университетларидан  бошланган.
               Давомий ва батафсил суҳбатлар давомида тўпланган катта материал би-
               роз қайта ишлангандан сўнг, ушбу мавзу асосида шакллантирилди.
                  Суҳбат уч қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда Дрезнинг Бель-
               гиядаги  карьераси  бошланғич  босқичи  ҳамда  аҚшда  эконометрика-
               ни келгусида ўрганиш ҳақида бормоқда. иккинчи қисмда, Жак Дрез-
               нинг  тадқиқотчи  сифатидаги  турли  қизиқишлари  билан  танишасиз.
               Учинчи қисми, унинг макроиқтисодиёт соҳасидаги сўнгги ютуқларига
               бағишланган,  уларни  қуйидаги  тарзда  ифодалаш  мумкин:  «тўлиқсиз
               бозорлар фаол иқтисодий сиёсатни олиб боришни талаб этувчи муво-
               занатга олиб келади».
                  Суҳбати  Жак  Дрезнинг  европа  тадқиқот  институтларига  қўшган
               ҳиссаси тўғрисидаги ҳикоя билан якунланади.
                  Пьер Деэ ва омар Ликардо – Жак Дрезнинг талабалари бўлишган,
               ундан ташқари, Деэ ва Дрез биргаликда бир неча ишни ёзишган, улар-
               нинг баъзилари ушбу суҳбатда қайд этиб ўтилади.

                  Ликардо: Мен Лёвен университетида ўқиган чоғларимда «Сиз-
               нинг иқтисодиётга қизиқишингизга нима сабаб бўлган?» деган савол-
               га берган жавобингизда кўпгина турли талқинларни эшитганман:
               сизнинг банкдаги иш тажрибангиз, сизнинг касаба уюшмаларидаги
               алоқаларингиз, сизнинг Льеж университетида ўқиган вақтларингиз.
               Санаб ўтилганларнинг қай бири ва қай тарзда сизга ёрдам берган?
               Ўзингиз нимани кашф этдингиз ва бу сизнинг тадқиқот ишингизга
               қандай таъсир кўрсатди?
                  Дрез: 1946 йил мактабни битиргач, Лёвен университетида фалса-
               фа бўйича илмий даража олмоқчи эдим. Лекин режаларим амалга ош-
               мади,  чунки  мактабни  тугатишга  бағишланган  тантанали  маросимга
               қадар бахтсиз тасодиф туфайли акам ҳалок бўлди. Бу ота-онамга оғир
               мусибат бўлди. шунинг учун мен уларнинг ёнларида қолиб, отамнинг
               ёнига дастлаб котиб, ҳайдовчи ва ёрдамчи сифатида ишлаб, унинг иш
               юритиши ва бизнесни бошқариши билан боғлиқ тажрибаларни ўрганиб
               бордим. шу билан бирга, Льеж университетида бизнес ва иқтисодиёт
               бўйича даража олишга қарор қилдим.
                  отам  шаҳарда  банкир  бўлиб,  унда  ҳамма  нарса  тўқимачилик  са-
               ноати билан боғлиқ эди. отамнинг бизнеси эса жуда оддий эди. Ўша
            0
   299   300   301   302   303   304   305   306   307   308   309