Page 299 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 299
ДЭВИД КAСС
Бу қандай муаммолар юзага келиши мумкинлигига яққол мисол
бўла олади. Тўлиқсиз бозорларни ўрганиш бўйича натижаларимдан
фойдаланган ҳолда ив Бласко билан биргаликда илмий иш ёздик. Жон
Жинакоплос ҳам Эндрю Масколелл билан шунга ўхшаш мақола ёзган.
Унда тўлиқсиз бозорлар шароитида реал маънода мувозанатларнинг
сезиларли ноаниқлигига эга бўлиш кўрсатиб берилган. Бу натижа ўз
аҳамиятини сақлаб қолади деб ўйлайман.
MD: Аслида, биз шу тариқа монетаристик моделларга қайтамиз,
чунки бу тўлиқсиз бозорлар шароитида нейтрал пул-кредит сиёса- ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
тини кўзда тутади.
касс: Ҳа, мен яна бир қадам қўйишга ҳаракат қилмоқдаман. оддий
ноаниқлик варианти тўлиқсиз бозорлар ёрдамида турли даврларда тур-
ли нарх миқёсларини танлаш мумкинлиги сабабли юзага келади. Лекин
ундан катта ноаниқликни келтириб чиқарувчи бошқа сабаб шуки, ак-
тивлар тузилмасини модель ўлчами сифатида қабул қилиш мумкин.
MD: Ахир сиз, оқилона тахминлар ва бозор мувозанати қуёшдаги
доғлар ёки динамикага тааллуқли ҳолатларни якуний тарзда белги-
ламайди демаганмидингиз?
касс: Тўғри. Бу – ўзига хос ўз-ўзидан емирилиш.
MD: Баъзилар кейнсча макроиқтисодий назария тарафдори бўл-
ганликлари туфайли шундай мулоҳазаларни билдирадилар. Сиз-чи?
касс: Йўқ. Тан олиш керакки, бу ўзига хос мавҳумлик, чунки, пи-
ровардида, бузғунчилик табиатига эга бўлади. Мен рақобатли муво-
занат моделидан қайтариш нуқтаси сифатида фойдаландим. Унда эса
башоратловчи куч мавжуд эмас, шунинг учун бу – ўзига хос ўз-ўзидан
емирилишдир. Бу – менга жуда қизиқ. Мувозанат айнан нимани бел-
гилашини тасаввур этишга уриниш – мен учун жуда қизиқ. Ҳозир мен
муаммога жавоб топа олмаслик босқичидаман.
MD: Бу, шубҳасиз, келгусига белгиланган қизиқарли интеллекту-
ал вазифадир.
касс: Ҳа, бу – интеллектуал бошқотирма. Тан олишим керакки,
иқтисодиётдаги фаолиятимда мени доимо бирор-бир интеллектуал
жумбоқ қизиқтирган. Бунга яхши мисол келтириш мумкин. Мен бир
неча йил чексиз ҳажмли ўсиш моделида парето-оптималлик ва самара-
дорлик тавсифи муаммоси устида ишладим.
MD: Фикрингизча, микро- ва макротаҳлил, умумий мувозанат
назарияси ва ўйинлар назариясининг келажаги нимада? Келажакда
нима кутиш мумкин?
касс: Мен ўз ишларимни қисқа муддатли истиқболга режалашти-
раман. Доимо шундай қилганман. ишлашга ҳаракат қилаётган келгуси
2