Page 294 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 294
ДЭВИД КAСС
сдан миннатдорман. У ўз ишини ёзганида, бу ғояни ривожлантиришни
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
хоҳласак, буни бошлаш кераклигини тушундик.
MD: Бу «Journal of Political Economy»да мақола пайдо бўлишига
сабаб бўлдими?
касс: «Journal of Political Economy»даги мақолада, гарчи қайта қоп-
ланувчи бўғинлар моделининг хоссаларидан бири, баъзи бозорлар-
даги иштирокни чеклаш натижасида тарқоқликка асосланган бўлсак-
да, қайта қопланувчи бўғинлар схемасидан фойдаланишни талаб эт-
майдиган оддий стандарт мисол келтирилган. кейинчалик биз қайта
қопланувчи бўғинлар моделининг яна бир жиҳати мавжудлигини кўр-
сатувчи китоб ёздик, унда вақтнинг чексизлиги муҳим аҳамият касб
этади. Биз тўла бозорларга ва чекланмаган иштирокка эга мисол ишлаб
чиқдик. Бу қайта қопланувчи бўғинлар модели бўлиб, бунда фақат би-
ринчи даврдаги ноаниқлик мавжуд, сиз альфа ёхуд бетага эга бўласиз
ҳамда ҳар бир ҳолат учун суғурта харид қилишингиз мумкин, лекин
моделнинг чексизлиги сабабли қуёшдаги доғлар мувозанатига эриша-
сиз. шунинг учун айтиш мумкинки, қуёшдаги доғлар мувозанатининг
икки сабаби мавжуд: бири қайта қопланувчи бўғинларнинг вақтинча
тузилишига, бошқаси эса, бозорда активлардан етарлича фойдаланмас-
ликка тааллуқли.
MD: Эҳтимол, Жим Пек ўз диссертациясида иккинчи сабабни
тадқиқ этганми?
касс: Ҳа, тўғри. Мен, айниқса, қайта қопланувчи бўғинлар моде-
лида қуёшдаги доғлар ҳақида жуда узоқ ўйламадим, лекин у OLG мо-
делида қуёшдаги доғларнинг нисбатан ностационар мувозанатларини
умумлаштиради. Ўйлайманки, қуёшдаги доғлар ҳақиқатда қизиқ, лекин
карл билан «Journal of Political Economy» учун мақола ёзганимизда ҳам
қизиқишим ўзгарди. Сўнгра умумий мувозанат муаммоси устида иш-
лай бошладим, унда якуний ҳажм моделини яратиш мумкин. албатта,
бизда оддий, жуда муҳим теорема бор, унда: агар биринчи фаровонлик
теоремасининг ҳамма зарур шартлари мавжуд бўлса, у ҳолда қуёшдаги
доғларга эришишнинг имкони мавжуд эмас.
Сўнгра карл, одатда, Филадельфия фолки теоремаси деб номлаган
теоремадан фойдаландик, унда шундай дейилади: агар бу шартлардан
бири бузилса, у ҳолда қуёшдаги доғлар мувозанатига эришиш мумкин.
Бу унча тўғри эмас, чунки бунда теорема мавжуд бўлган ҳолат ҳақида
фикр билдирилиб, унда A, B ва C, Dни кўзда тутади, агар бу тахмин-
лардан биридан воз кечилса, у ҳолда хулоса нотўғри бўлади. Лекин, ҳар
бир вариантдаги хулоса, албатта, тўғри бўлиши ҳам мумкин.
2