Page 298 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 298
ДЭВИД КAСС
ўзи тушунарли, аммо модель чексиз ҳажмда бўлиши керак деган ху-
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
лоса ёқмайди. Тажрибамдан келиб чиққан ҳолда ўйлайманки, чексиз
ҳажмли ва ҳажми чекланган моделлар ўзаро изоморфдир. Лекин қоғоз
пулларга маълум ўрин ажратиш нуқтаи назаридан изоморф эмас, бу эса
мени хавотирга солмоқда.
Мен, одатда, маъқулламаган сунъий тахминлардан бирини юритиш-
ни хоҳлайман. Хусусан, кишилар пул сарфламай фойда оладилар ёки
модель ёпиқ бўлиши учун пул сарфламасликка нима мажбур қилади
уларни деган тахмин. Мен учун чексиз доирани қўллашдан кўра, бун-
дай тахмин афзалроқ. Биз карл билан қайта қопланувчи бўғинлар мо-
делини ҳимоя қилишда бундай ёпиқ сунъий моделларни тан олмагани-
мизни биламан, лекин ҳозир мен уларга катта ҳурмат билан қарайман.
MD: Тўлиқсиз бозорлар тўғрисидаги суҳбатни давом эттирган
ҳолда айтиш мумкинки, макроиқтисодий таҳлилдаги ҳозирги йўна-
лишлардан бири молиявий интеграциядир.
касс: Ўйлайманки, макроиқтисодий таҳлилга молияни киритиш
муҳим аҳамият касб этади. Лекин, фикримча, бу таҳлилнинг асосий
воситаси мавжуд бўлмаган бозорлар бўлади.
MD: Баъзилар тўлиқсиз бозорлар моделини жуда ўзига хос деб
ҳисоблайди, чунки бозорларнинг маълум тоифаси шунчаки ёпиқ.
касс: Улар ҳақиқатда жуда ўзига хос, лекин бу муаммони тушу-
нишга дастлабки қадам сиз тахмин қилган моделни тузишдир. Ҳозир
кўпгина ишларда мавжуд бўлмаган бозорларни маъқуллашга уриниш
мавжуд. Масалан, агар якуний ҳолатлар муҳити мавжуд бўлса, у ҳолда
идиосинкразитик ўзгарувчилар ҳолат муҳитини белгилашнинг бир
қисми бўлиши керак. У ҳолда, сиз маънавий хатар муаммоси туфай-
ли идиосинкразитик хатар учун бозорларга эга бўла олмайсиз. Бошқа
имконият ахборотнинг етишмаслигидир. Ҳозирги кунда кишилар яна-
да расмий моделларни яратишга ҳаракат қилмоқдалар. Бу моделлар
маълум маънодаги номукаммал, стандарт ахборот асосида ишлайди.
Бу тўлиқсиз бозорларга эга бўлишга олиб келади. Улар бу тўлиқсизлик
эндоген бўлишини истайдилар.
яна бир усул: тўлиқсиз бозорлар модели тузилмасини сақлаб
қолиш, лекин активлар таркибини оптималлаштирувчи агентларни ки-
ритишдан иборат. Бу моделлар жуда муваффақиятли деб ўйламайман.
Чунки улар, воситаларни яратишга ҳаракат қилаётган агентлар, башо-
ратлаштиришни киритиши, сўнгра эса, бошқа агентлар амалга ошира-
диган ҳаракатларни бажариши ва мувозанат ҳолатини талаб қилишади.
Расмий моделни яратиш учун ахборотга нисбатан жиддий тахминни
амалга оширишингиз шарт.
2