Page 293 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 293
ДЭВИД КAСС
бўлиб, унда уй хўжаликлари ресурслари тақсимоти қуёшдаги доғларга
боғлиқ, лекин у фаровонликка олиб келмайди, мен бу мисолни танқид
қилдим. Мен карлга: «Бу мисол ишончли эмас, у фаровонлик нуқтаи
назаридан аҳамият касб этмайди», – дедим.
Биз карл билан Сквом-Лейкда (нью-Ҳэмпшир штатида) ўсиш на-
зарияси бўйича ўзимиз таъсис этган конференцияга бориш арафасида
эдик. шу баҳсдан сўнг конференция пайтида ўз хонамда ўтириб, қайта
қопланувчи бўғинлар моделида қуёшдаги доғлар мувозанатига мисол
ишлаб чиқишга ҳаракат қилдим, унда қуёшдаги доғлар ҳақиқатда ре- ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
сурслар тақсимотига таъсир кўрсатарди. Мен тайёрлаган дастлабки на-
тижа квадрат функцияли фойдалиликка эга мисол бўлди. У шу қадар
мураккаб эдики, конференцияда карл билан у ҳақда сўзлаб бердик,
лекин ғоямизни ҳеч ким тушунмади. Ўз тадқиқотимизни тақдим этгу-
нимизга қадар ҳеч ким ҳеч нарсани тушунмади, бу фикрни тушунган
инсон Стив Сэлоп бўлди. Бундан жуда хурсанд бўлдик.
MD: Унда қайта қопланувчи бўғинлар моделида оптималлашти-
риш тўғрисида гап борганми?
касс: Ҳа бу қайта қопланувчи бўғинлар модели бўлган, лекин бу
моделда ўз фойдалилик функциясини эҳтиёткорона танлаш керак
(буни Стивен Спир тасдиқлаши мумкин, чунки унинг диссертацияси
айнан шу ҳақда бўлган). Ёдимда, мен стандарт ўлчамли шакллар учун
қуёшдаги доғлар мувозанатини ола олмаслигим, энди кроссмаҳсулдор
ўлчамлар керак деган қарорга келдим, шунинг учун карл билан ўз
ғоямизга қайтдик, чунки у жуда истиқболли эканлигини билардик.
Ҳамкасбларимизнинг унга муносабати бизни бироз ҳайратлантирди,
шунинг учун бу ишга дарҳол киришмадик.
карлнинг ташаббуси катта бўлди, у ушбу ғоя ҳақида кўп гапирар-
ди. 1970-йилларнинг охирида у Парижга йўл олди, у ерда Маленво
маърузасини ўқиб, унда юқоридаги ғояни мисол тариқасида келтирар-
ди, бу ўз устуворлигимизни ҳимоя қилиш учун мутлақо ҳаққоний иш
эди.
карл, кўпинча, бу мавзуни костас азариадис билан муҳокама
қиларди. Ўйлайманки, карл костасга ўз ғоясини тушунтирарди, у эса,
охир-оқибатда, бунга қизиқиб қолди ва шу мавзуда иш ёзди. костас
фойдалиликка эмас, балки биринчи тартибда Марковнинг эҳтимоллар
тизимига асосланган ёндашувидан фойдаланган ҳолда қуёшдаги
доғлар мувозанатига эришиш мумкинлигини тушунди. Умуман, бу
фикрни Стив ўз диссертациясида ривожлантирди, бунда эса муаммони,
масалан, азариадис ва Геснеридан олдин ҳал этди. Лекин, мен коста-
2