Page 291 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 291
ДЭВИД КAСС
тида муҳокама қилардик, буни эса илмий мунозара дейиш мушкул.
Эҳтимол, Боб Чигако мактаби вакили бўлгани учун эмпирик текширувга
кўпроқ аҳамият бергандир. шунинг учун кишиларни назария билан
шуғулланиши ва унинг аҳамияти қандай эканлиги юзасидан фикрла-
римиз турлича бўлган. Мен назария кўпроқ олам ҳақидаги фикрларни
ташкил этиш усули деган фикрни маъқуллайман.
Сиз Лаффер эгри чизиғи ҳолатидаги сингари сифат даражасида
қолган ҳолда бирор ғояни таклиф этишингиз мумкин. Сиз тузган мо-
деллар мутлақо турлича натижа бериб, бу дадил таклифларни шубҳа ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
остида қолдиради. Рақамли маълумотлар қандай кўринишда бўлишини
билмайман. Эҳтимол, аксарият регрессиялар турли-тумандир: агар сиз
баъзи маълумотларни олиб, уларга бирор-бир эгри чизиқни мослашти-
риб, маълумотларни бу эгри чизиқ ёрдамида умумлаштирдим деб таъ-
кидласангиз, фикрингиз шубҳали тус олади.
MD: Сўнгги ўн йилда Прескотт ва бошқалар томонидан тарғиб
этилаётган назарий моделларни калибровкалаш (ўлчаш) ҳақида
қандай фикрда эканлигингизни сўраш вақти келгандир.
касс: калибровка (ўлчаш) билан боғлиқ асосий муаммо, наза-
римда, моделни мавҳумлаштиришдан иборат бўлиб, унда калибровка
қўлланилади. агар сиз, масалан, моҳиятан неоклассик моделни эс-
латувчи бирор нарсани калибрласангиз, бу ҳолат нимани англатиши
мутлақо тушунарсиз эканлигини назарда тутмоқдаман. Мен бу ҳақда
ўйлаганимда (тўғрисини айтсам, буни муфассал ўрганмаганман), уму-
ман, калибровка тушунчаси ва, сиз айтгандек, мавжуд маълумотлар-
га яхши мослаштирилган моделнинг мавжудлиги менга ноаниқдек
кўринди.
Масалан, калибровкалаш туфайли ўлчовнинг маълум белгилари
учун кузатилаётган вақтинча қаторларга хос хоссаларга эга вақтинча
қаторлар ҳам айланади дейиш учун, фикримча, дастлаб икки вақ-
тинчалик қатор ўзаро яқин бўлганда қандай ҳолат юз бериши ҳақида
келишиб олиш керак. иқтисодий давр бўйича ишларга эътибор бер-
ганимда айнан калибровкага тааллуқли ҳолат ва яхши модель нима
эканлиги ноаниқдек кўринди. Эҳтимол, мен реал иқтисодий ўсиш на-
зарияси тарафдорларига нотўғри муносабатдадирман, чунки бу соҳада
ҳақиқатда истеъдодли тадқиқотчилар ишлашади, балки улар калибров-
ка ғоясини аниқлаб, дастлабки неоклассик ўсиш модели билан боғлиқ
оддий ҳисоб-китоблардан узоқлашгандирлар.
Бу соҳада фаолият юритувчи шогирдим Жон Дональдсон – яхши му-
тахассис, уни жуда ҳурмат қиламан. Реал иқтисодий давр назарияси би-
2 1