Page 288 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 288
ДЭВИД КAСС
сига қизиқиб қолдим, у неоклассик ўсиш даври якунланаётгани учун
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
унча замонавий бўлмай қолганди. Биз карл билан бу мавзуда мақола
ёздик, гарчи ўша пайтда бу мавзу анча эскирган бўлса-да, у менга жуда
ёқади.
MD: Карл Шелл билан қачон ишлай бошлагансиз?
касс: У пайтда биз карл билан илк ҳамкорликдаги ишимизни ёз-
ганмиз ҳақиқатда. карл унда Пенсильвания университетида эди. Мен
карнеги университетига қайтгач, бир неча, хусусан, самарали ишлаб
чиқаришга гамильтон ёндашуви ва дуализм бўйича кичик ишлар ёз-
дим; бироқ йирик ишлар бўлмаган. Эҳтимол, айнан карнеги универ-
ситетида дастурчилар билан мулоқотда бўлиб, дастурлаштириш билан
боғлиқ ишлар ёзгандирман. Мен ҳақиқатда кўп суҳбатлашган инсон
Роберт Жерослоу бўлиб, у математика мантиғи бўйича мутахассис ва
дастурчи эди (уни яхши эслайман, у бир неча йил аввал вафот этди).
У пайтда ҳамма ишлар интеграл дастурлаш, алгоритмларни излаш
билан боғлиқ бўлиб, улар интеграл дастурлаш муаммоларини ҳал этиш
имконини берарди. алгоритмлар кўп бўлиб, ҳеч ким нима учун иш-
лаётганини тушунмасди, Боб эса ҳақиқатда ҳар бир алгоритм учун дои-
мо номувофиқ ҳисобланган тескари мисол ўйлаб топишнинг уддасидан
чиқарди. Биз у билан кўп суҳбатлашардик. Унда иқтисодиётга қизиқиш
уйғонди, мен эса дастурлаштиришга қизиқиб қолдим ва у бўйича қатор
ишларни ёздим.
шундан сўнг биз карл билан барқарорлик бўйича иш ёза бошладик,
бунга бир неча йил сарфланди. Сўнгра декан Сайерт маълум вақтга рек-
тор бўлди, натижада, янги деканни таклиф қилишга тўғри келди. кар-
негидаги ўқитувчилар таркиби бу жараёнда фаол иштирок этди ва биз
кўп баҳслашардик. Баъзи сабабларга кўра, биз Чикаго бизнес мактаби
вакили меҳнат иқтисодиёти бўйича мутахассис арни вебер номзодида
тўхтадик. Бу университет ва мен учун ҳақиқий ҳалокат бўлди, чунки у
карнеги анъаналаридан бехабар эди. У карнегида математика, шу жум-
ладан, иқтисодиётда математикани яхши кўришларини тушунмасди, бу
атрофда ҳамма иқтисодчи бўлиши кераклигини англатарди.
вебер декан этиб тайинлангач, бирор-бир сабабни баҳона қилиб
мени хонасига чақирди, биз бироз суҳбатлашганимиз бунга исбот бўла
олади. У, мен ҳашам воситаси эканлигим, зарур бўлмаган ишлар билан
шуғулланаётганимни айтди. Ҳақиқатан ҳам, бизнес мактаби иқтисодиёт
назарияси бўйича тадқиқотларимдан фойдалана олмаса керак. Лекин,
у шу қадар менсимай гапирдики, мен асабийлашиб кетдим ва: «Мени
тинч қўй, арни!» – деб ҳайқирдим.
2