Page 283 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 283
ДЭВИД КAСС
сўради. келгусида нима билан шуғулланиш тўғрисида ўйлаш у ёқда
турсин, ҳар қандай аспирант сингари мен ҳам икки ойдан кейин нима
бўлишини билмасдим.
Баъзи сабабларга кўра, дастлаб кумпанс ваъда берганидек, мени
штатга қабул қила олишмади. У менга коулз фондида бир йил илмий
ходим бўлиб ишлашни таклиф қилди, кейин бу муддат узайтирилиши
ва мен нафақат илмий ходим, балки доцент бўла олишим мумкин эди. У
пайтда ойлик маош миқдори инфляцияни ҳисобга олганда ҳам қандай
бўлганига ишонмайсиз. Менинг ойлик маошим дастлаб йилига 8000 ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
долларни ташкил этарди.
MD: Бизга Йель ҳақида сўзлаб беринг.
касс: Йелда ажойиб аспирантура мавжуд эди. У пайтда коулз фон-
дида пул кўп ва ассистент ўқитувчиларни жалб этишга интилиш кучли
эди. Биз алоҳида бино, кичик уйчага жойлашдик. Тобин сингари киши-
лар бизни қўллаб-қувватладилар. Йелда ўтган кунларимни яхши хотир-
лайман. Дастлаб нед Фелпс билан кўп мулоқотда бўлганман. кейин,
албатта, Мэнни Йаари билан танишдим, биз у билан кўп нарсалар
ҳақида суҳбатлашганмиз, охир-оқибатда, шу муҳокамаларга асослан-
ган ишларни ёзганмиз. истеъмол кредити тўғрисидаги мақола айнан
шу тариқа пайдо бўлган.
MD: Ўшанда қайта қопланувчи бўғин моделлари билан шуғул-
ланганмисиз?
касс: Ҳа, биз Мэнни билан бирга ишлаганмиз.
MD: 1960-йилларда кўпчиликни қайта қопланувчи моделлар қи-
зиқтирганми? Тахминимча, йўқ, чунки Самуэльсоннинг 1950 йилда
чоп этилган китоби эътиборни тортмади.
касс: Ҳа, унга нисбатан узоқ вақт фикр билдирилмади. касс ва Йаа-
рининг ишидан кўп фойдаланилди, чунки у, асосан, қайта қопланувчи
бўғин моделларига қизиқиш уйғотди. Мен бу ишга алоҳида эътибор
бермадим, чунки катта муаммоларга дуч келдик.
MD: Бу ҳақда Карл билан ҳам гаплашганмисиз?
касс: Йўқ, эслашимча, коулз фондидаги фаолиятимнинг дастлабки
йилида бу ҳақда ўйлаганман.
коулз мавзусини давом эттирадиган бўлсак, таъкидлаш жоизки,
фонддаги фаолиятимнинг иккинчи ва учинчи йили Массачусетс техно-
логиялар институтидан Жо Стиглиц, Марти вайцман, Билл нордҳаус
ва бошқалар ишга келишди. вазият янада яхшиланди. Мен Жо Стиг-
лиц билан бир хонада ишлардим. Эҳтимол, мен Жо билан ҳеч қачон
танишмаган ва уни жиддий қабул қилмаган бўлардим, чунки у ҳамма
2