Page 282 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 282
ДЭВИД КAСС
бўлиб, унда геометрия ҳақида фикр билдирилган, Понтрягиннинг эса
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
кўзи ожиз эди.
MD: Китоб рус тилида ёзилганми? У ҳолда сиз муҳим устунлик-
ка эга бўлган экансиз-да.
касс: Рус тилида кўп нарсани ўқий олмасдим, лекин бу китоб тар-
жима қилинганди. Ҳар ҳолда муаллифнинг кўзи ожиз бўлганлиги учун
унинг фикрлари геометрик тарзда бўлиб, ёзаётганларини чизаётгандек
кўринади. Мен бу икки олимнинг ёндашувларини бирлаштирдим. Уза-
ва бу ишни беқиёс деб атади. нима учунлигини билмайман, эҳтимол,
бу муаммо устида Тьяллинг кумпанс ишлагани учундир, Узава эса кум-
пансга ҳавас билан қарарди. Умуман, Узава бошқалардан ўзиб кетишни
ёқтирарди.
кунлардан бирида Узава кумпанс билан бу муаммони муҳокама эта
туриб, «менинг бу муаммони ҳал этган аспирантим бор» дебди. кум-
панс бу гапдан ҳаяжонланиб кетибди, чунки муаллифлик, биринчилик
ва шунга ўхшаш масалалар юзасидан асабийлашарди. Биз эса у би-
лан ўзаро хат ёзишиб турардик. кумпанс дисконтлашсиз вариантлар-
га қизиқиб, маълум маънода дисконтлашни қўллаш муаммосидан
ташқари ундан мураккаброқ муаммони ҳал этибди. У ҳамма шартлар
учун ҳисоб-китобларни бажарган ҳолда таҳлилни бошидан охирига
қадар етказибди.
MD: Кейин сиз ўзингизга иш излай бошладингизми?
касс: шу муносабат билан Узаванинг табиати хусусиятлари тўғ-
рисида тасаввур ҳосил қилиш имконини берувчи воқеани сўзлаб бера-
ман. Дастлаб у диссертациям ҳимоясидан сўнг Пердью университетида
ишлашимни хоҳлади, у ерда яхши факультет мавжуд эди, лекин кейин
кумпансдан коулз фонди кишиларни ишга ёллаётганини эшитибди.
Узава Фондда ишлаш яхшироқ деган қарорга келди. Лекин, аспирант-
га ишга жойлашишга ёрдам бериш борасидаги унинг тасаввури ўзи-
га хос бўлиб, унинг фикрича, бир йўла иккита таклиф олиш мақсадга
мувофиқ эмасди.
шунинг учун қишда коулз фонди ва яна иккита суҳбат намунаси
билан Бостонга йўл олдим. асосий вақтимни меҳмонхонада футбол кў-
риб ўтказдим, у ерда эса карл билан бир хонада яшардим. карл кўпги-
на суҳбатлардан ўтганди. Эртаси куни охирги суҳбатга бордим, коулз
фонди билан танишувим қандай ўтиши унга боғлиқ эди, суҳбат туш-
лик пайтида кумпанс, Герб Скаф ва, эҳтимол, Жим Тобин иштирокида
бўлди. Мен ўз диссертациям ҳақида бироз сўзлаб бердим, лекин кум-
панс уни билгани учун ўн йилдан сўнг нима устида ишлашим ҳақида
2 2