Page 311 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 311
ЖAК ДРеЗ
кенгайтиришни танлашларини тасдиқловчи нурли технологияларгача
келтирилган таҳлилни кенгайтиришга ҳаракат қилдим.
Мен у олган самарадорлик кўрсаткичини такрорлай олмадим ва,
пировардида, аксини исботладим: тўлиқсиз бозорлар шароитида фонд
бозори мувозанати самарали бўлиши ва, ҳатто, мажбурий самарали
бўлиши шарт эмас (Dreze, 1974). ва бу ҳар бир фирма эгаси парето-
самарали, фонд бозори эса, рақобатли ҳисобланиши нуқтаи назаридан
ишлаб чиқариш режасини қабул қилади.
Деэ: Сиз тўлиқсиз бозорлар шароитида фирмалар томонидан ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
қарорлар қабул қилиш учун «Дрез мезони» ҳақида гапиряпсиз. Сиз бу
мавзуни кейин ҳам ишлаб чиққанмисиз?
Дрез: Ҳа, бир неча йўналишларда. Мен бу мезонни фирмада қа-
рорлар қабул қилишнинг мураккаб тузилмаларидан фойдаланиш учун
кенгайтирдим. Бошқа ишларда нотижорат ташкилотлари ва меҳнат
жамоалари билан бошқарилувчи фирмалар учун шу таҳлилдан фой-
даландим. Ҳамкорликдаги ишда биз умумий моделда фонд бозори-
га хос самарасиз мувозанатни аниқладик. Ҳозирги кунда мен «Дрез
мезони»ни бир неча даврларга тақсимлаш билан ва шу тариқа Гросс-
ман ва Ҳарт томонидан (1979) таклиф этилган ғояни бирлаштириш,
лекин нисбатан умумий тахминлардан фойдаланиш асосида шуғул-
ланаман.
Деэ: Бир мавзуни тадқиқ этишга узоқ қизиқишга яна бир мисол.
Айтганларингиздан шундай таассурот пайдо бўладики, ноаниқлик
мавзусига сизнинг сўнмас қизиқишингиз тадқиқот йўналишлари-
нинг шундай хилма-хиллиги сабаб ҳисобланади ва биз юқорида бил-
дирган фикрларни тасдиқлайди.
Дрез: Бу ерда тан олиш керакки, шундай айбим бор. шунинг учун
дўстим арнар Сандмо мени «Ҳамма ерда мавжуд Жэк» деб аташни
яхши кўради. Лекин, бирлаштиришга доимий интилишни ҳам унут-
маслик керак. агар ноаниқлик соҳасида асосий ишланмаларга қарасак,
улар менинг 50 йиллик касбий фаолиятим давомида амалга оширил-
ган. Бу ишланмаларнинг манбаларини уч ўзаро боғлиқ фанларга ки-
ритиш мумкин: статистик қарорлар назарияси, шахсий қарорлар қабул
қилиш назарияси ва умумий мувозанат. Статистик қарорлар назарияси,
айниқса, абраҳам вальд асарлари билан танишув (1950), Жимми Сэ-
виж учун қарорлар қабул қилиш назарияси бўйича иш яратиш ҳамда
кен Эрроу умумий мувозанатни ўрганишда (1953) илҳом манбаи бўл-
ди. Мен эса икки йўналишда иш олиб бордим.
Деэ: Бу қандай рўй берди?
11