Page 321 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 321
ЖAК ДРеЗ
қисқартириш тўғрисидаги фармонни чиқариш ва имзолаш; фойда кел-
тирувчи ва ялпи талабга шундай таъсирга эга инвестиция дастурлари-
ни яратиш анча мушкул.
Ликадро: Келинг, шу жиҳатга тўхталиб ўтайлик. Емири-
лувчи мувофиқлаштириш шароитида бу иқтисодий сиёсат иши
эди демоқчимисиз? Динамик тузилишда амалиётга кўра, мувоза-
натларнинг кўплиги нафақат бугун, балки эртага ва индинга ҳам
кузатилиши мумкин. Шунинг учун агентлар ўз тахминларини
нафақат ҳозирги кунга нисбатан балки келажакка нисбатан ҳам ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
мувофиқлаштиришлари зарур. Сиёсатнинг бу оддий қоидаларида
нимадир ўзгачароқми?
Дрез: Мен тахминларни мувофиқлаштириш ғоясига урғу берма-
япман. Менга келсак, у ҳолда турли агентларда турли тахминлар мав-
жудлигини табиий ҳолат деб ҳисоблайман. Ўтказилган тадқиқотлар
ҳам айнан шуни тасдиқлайди. Бу мувофиқлаштиришдаги жиддий узи-
лишлар, шунингдек, ресурслардан етарлича фойдалана олмасликнинг
олдини олиш учун ҳақиқатда муҳим аҳамиятга эга. Зеро, бу прогноз-
лардаги оптимизмнинг маълум даражасидир. Бинобарин, биз етарли-
ча қулай натижаларни тахминни мувофиқлаштириш тўғрисида сўзла-
шишимиз мумкин. Майкл вудфорд сингари замонавий назариётчилар
монетар сиёсат қоидалари инфляцион тахминларни мустаҳкамлашга
қаратилганлигига урғу берадилар. Тахминимча, ҳукуматда давлат ту-
раржой қурилиши соҳасида шаҳар бинолари, шаҳар транспортини,
янада тезкор коммуникацияларни қайта тиклаш соҳасида инвестицион
лойиҳаларни ишга туширишга тайёр катта портфель мавжуд.
Ликадро: Шу тариқа сизнинг тавсияларингиз талабга маълум
даражада қаратилган, шундайми?
Дрез: Мен европада сиёсатни моделлаштиришда бевосита ишти-
рок этганман. У пайтда мен бир вақтнинг ўзида ҳам талаб, ҳам так-
лифга қаратилган икки томонлама сиёсат ғоясини ҳимоя қилганман.
кейинроқ, малакасиз меҳнат соҳасида юқорида айтганимиздек, ми-
нимал иш ҳақи ўрнига бандликни рағбатлантирувчи субсидияларни
тўлашни таклиф этдим. Бу нархлар ёки иш ҳақининг қатъийлигига
мувофиқлаштиришдаги узилишлар билан боғлиқ. афсуски, иш
ҳақининг ўртача оптималлиги таҳлили унинг миқдорини эътибор-
га олмайди. Бу иш ҳақининг ортиқча қатъийлигидан хавфсираш ва
меҳнат даромадларини барқарорлаштириш, иқтисодий самарадорлик-
нинг бир қисми эканлигини англашнинг яна бир сабабидир. Бандликни
рағбатлантирувчи субсидиялар бунга жавоб бўлиб хизмат қилади. Мен
21