Page 324 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 324
ЖAК ДРеЗ
лият юритганлар яхши тушунишади. Бельгияда эса ҳаммаси бошқача
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
эди. Мен Лёвен университетидан таклиф олишга муассар бўлдим ва
уни қабул қилдим. Лекин, бу ерда карнеги университетида рағбатлар
мавжуд эмас эди. шунинг учун агар бу ерда сафдошлар пайдо бўлмаса,
узоқ вақт қола олмайман деган қарорга келдим. Бу менинг кичикроқ
тадқиқот ташкилотини яратишга интилишимни изоҳлаб, унда мен син-
гари кишиларни бирлаштириш имконияти туғиларди.
Деэ: Кичик тадқиқот ташкилоти деганда COREни назарда ту-
тяпсиз. Фақат камтарлик қиляпсиз.
Дрез: Мутлақо, COREни яратиш имконияти фақат 1964 йилда пай-
до бўлди, бу вақтда Роттердамдаги Эконометрика институти асосчиси
Ҳанс Тейл Қўшма штатларга жўнаб кетгандагина амалга ошди. нати-
жада, Менежмент институти (карнеги университетидаги дўстларим
катта таъсирга эга бўлган) Лёвен университетини қўллаб-қувватлашга
ўтди. Бу кичик тадқиқот ташкилотга операцияларни тадқиқ этиш, эко-
нометрика ва математик иқтисодиёт соҳасида университетнинг қўллаб-
қувватлашига эришиш имконини берди. Университет хона ажратиши ва
кичик бюджет, шунингдек, бизнес-мактаб ўқитувчилари, муҳандислик
ва иқтисодиёт факультетлари ўқитувчиларини бирга тўплаш имкони-
ятига бўлиши мумкин эди.
Мен 1964 йил Чикаго университетидан, бу ер америкаликларни
ўз академик таътилини европада ўтказиши эҳтимолига эга жой бўла
оларди деган фикрдан қайтдим. Дарҳол америкалик дўстларимга
CORE «таътилдагиларни» қабул қилишдан хурсанд деб хабар бердим.
Дастлабки икки йилда бу ерга Мертон Миллер ва Жек Хиршлайфер
сингари олимлар ташриф буюришди. 1966 йилда CORE нисбатан ки-
чик, лекин, шубҳасиз, халқаро ташкилот бўлган.
Деэ: Кейин нима бўлди?
Дрез: Бизга омад кулиб боқди. Менинг яхши дўстим Жорж шульц
Форд фонди, европада бизнес ва иқтисодиёт соҳасига қизиқишни на-
моён этмоқда деб шама қилди. Фонднинг аҚшда бундай иш бўйича
ижобий тажриба мавжуд, ҳозирги кунда у европада ҳам шунга ўхшаш
ишни амалга оширмоқчи, лекин алоҳида олинган мамлакат доирасида
эмас, балки халқаро даражада. Мен Форд фонди мададини қай тариқа
олганимизни батафсил сўзлаб беришим мумкин эди. Лекин 1968 йил-
да CORE ташкил этилган даврдан икки йил ўтиб, бизни қисман, ле-
кин доимий асосда Форд фонди молиялаштириб турди. Фонд туфайли
биз университетдан энг зарур нарсаларни олдик ҳамда академик йил
давомида ташкилотимизга тахминан 7–8 нафар олим ташриф буюрди.
2