Page 329 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 329
ФРAНКО МОДИЛьЯНИ
Биз Қўшма штатларга 1939 йилнинг августида, Германияни Россия ус-
тига ҳужум қилишга етаклаган Сталин ва Гитлер ўртасидаги машҳур
келишув ўрнатилган кунда етиб бордик. Мен Қўшма штатларга уни-
верситет билан олдиндан келишувларсиз келдим. Мен иқтисодиётни
ўрганишни жуда ҳам хоҳладим. Университет кўплаб интеллектуал ан-
тифашистларга эга эди, улардан бири машҳур антифашист қочоқ Макс
ассоли менга ижтимоий изланишлар учун янги мактабдан грант оли-
шимга кўмаклашди.
Барнетт: Франко, сиз Италиядан кетганингиздан сўнг диссерта- ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
циянгизни ҳимоя қилиш учун Италияга яна қайтишингиз керак эди.
Лекин диссертациянгизни ҳимоя қилиш учун қайтишингизга боғлиқ
бирор хавф кузатилмадими?
Модильяни: Ҳа, биз Римдан Парижга кетганимизда илмий даражам-
ни олиш учун мен ҳамма имтиҳонларимни топшириб бўлгандим, лекин
илмий ишимни ҳали ёқламаган эдим. 1939 йилнинг июлида, Париждан
Қўшма штатларга жўнаб кетишдан олдин, ҳамма ёзувларимни туга-
тишни истадим ва илмий ишимни ҳимоя қилиш учун Римга қайтишга
қарор қилдим. албатта, мазкур жараён хавфдан холи эмасди, чунки ўша
пайтда мен қўлга олинишим мумкин эди. Мен антифашист гуруҳлар
билан бўлган алоқаларимни Парижда сир сақламадим, шунинг учун
гумондалигим ёки қамоққа олинишим эҳтимоли бор эди. Бахтимга
ҳеч нарса содир бўлмади. Қайнотам жуда ташвишланди ва ҳар қандай
яқинлашаётган хатар ҳақида код орқали бизларни огоҳлантиришига
келишиб олдик. код шунчаки Бен амакидан иборат эди. агар у ўзини
яхши ҳис қилмаётган бўлса, биз кетишга тайёр бўлишимиз керак эди.
агар у ўлса, биз дарҳол жўнаб кетишимиз лозим эди. Бизга ҳеч қачон
у кодни ишлатишга зарурат бўлмади, лекин илмий ишимни тамомлаш-
га муваффақ бўлганимда хотиржам бўлдим ва кейин кеч августда биз
Қўшма штатларга жўнадик.
Барнетт: Машҳур ҳайкалтарош ва рассом Амедео Модильяни Ита-
лиянинг Ливорно шаҳрида 1884 йилда туғилиб, 1920 йили Парижда
вафот этган. Уни сизнинг оилангиз билан боғлиқлиги бор эдими?
Модильяни: Ундай боғлиқлик бўлмаган.
Солоу: Франко, биринчи навбатда, сизнинг 1944 йилги «Эконо-
метрика» газетасидаги «Барҳам бериш афзалликлари, фоиз ва пул
назарияси» номли мақолангиз ҳақида гапирмоқчиман. Уни ёзаётга-
низда 25 ёшда эдингиз, шундайми?
Модильяни: Ҳа, шу ёшлар атрофида. италияда айтарли фойдали
нарса ўрганмадим. иқтисодиётнинг бирор-бир фойдали ўқитишлари
йўқ эди. нимадир ўқитилган бўлса ҳам корпоратив давлат тўғрисида эди.
2