Page 325 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 325

ЖAК ДРеЗ

           1968  йилда  дарҳол  хотирамга  келадиган  Тон  Бартер  ва  вернер  Ҳил-
           денбранддан ташқари COREнинг доимий иштирокчиларига айланган
           Жерар Дебрё, карл винд, Брижит Гродал, исроилдан Давид шмайд-
           лер, Труман Бьюли ва ҳ.лар ташриф буюришди. CORE ажойиб маскан-
           га айланди.
              Деэ: У даврда CORE Европа қитъасида беқиёс ҳодиса – вақт ўти-
           ши билан ғойиб бўлган монополия эди.
              Дрез: Йиллар ўтиб, европанинг бир неча университетлари шунга
           ўхшаш  ташкилотлар  яратилганидан  чин  дилдан  ҳурсандман.  CORE-             ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
           нинг  европа  иқтисодиётига  ҳиссаси  маълум  маънода  ўтказилган
           тадқиқот иши, кўп жиҳатдан эса, ишларни тегишлича амалга ошириш-
           нинг намунаси бўлган. Бонн, Тильбургдаги лойиҳалар, бунда Тон Бар-
           тер раҳбарлигидаги CentER ўз фаолиятини COREнинг «ойнадаги акси»
           сифатида бошлади. Париждаги Delta, Марселдаги GREQAMCOREнинг
           тажрибасига таянарди. шунинг учун бу нуқтаи назардан CORE евро-
           пада катта таъсирга эга эди.
              Деэ: CORE – тадқиқот маркази. У талабаларга таълим бериш
           жараёнида қандай иштирок этди?
              Дрез: COREда тез орада докторантлар учун шахсий дастур яратиш-
           нинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан қизғин баҳслар авж олди. Баъ-
           зилар буни маъқулладилар, чунки у университет билан ўзаро муноса-
           батларни мустаҳкамларди, докторантлар эса тадқиқот маркази ишида
           фойда келтиришлари мумкин эди. CORE аъзоларининг бошқа қисми
           эса яхши дастурни амалга ошириш имкони бўлмаса, талабаларни хо-
           рижга, айтайлик, аҚш ёки Лондонга юбориш лозим деб таъкидлади.
           Бир неча йил давомида иккала томон ҳам ўз нуқтаи назарини ўзгар-
           тирмаслик учун курашди. 1975 йил бу масаланинг навбатдаги муҳока-
           маси  пайтида  CORE  ҳайъати  мажлисида  чўзилиб  кетган  муаммони
           эҳтимолли ҳал этиш устида фикр юритарди. Ўша йили бизда COREда
           Лондон иқтисодиёт мактаби профессори Дэвид Хендри меҳмон бўлди.
                                                       Суҳбатни Пьер Деэ ва Омар
                                                            Ликардо олиб боришди

                                                  Лёвен католик университети ва
                                               Европа университети институти,
                                                                       2004 йил, май.




                                                                                        2
   320   321   322   323   324   325   326   327   328   329   330