Page 323 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 323
ЖAК ДРеЗ
Бундан ташқари аҚшдаги Маҳкама европадаги вазирлар кенга-
шига нисбатан катта ваколатларга эга. шу нуқтаи назардан европадаги
иқтисодиёт бўйича маслаҳатчи Қўшма штатлардаги нисбатан страте-
гик қарорлар қабул қилишда камроқ таъсирга эга.
Деэ: Сиз икки изоҳ тўғрисида сўзладингиз...
Дрез: албатта, бу масаланинг яна бир жиҳати бор. иқтисодчилар ора-
сидаги баҳслар ва иқтисодчилар ва жамоатчилик ўртасидаги алоқалар.
Бу ерда Қўшма штатларда юз берувчи катта фарқлар, шунингдек, ев-
ропада мавжуд бўлган ҳолатларни кузатиш мумкин. Зеро, таниқли ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
америкалик иқтисодчиларнинг журнал ва гезаталарда маълум устун-
да иш юритишлари – оддий ҳолат. Бундан ташқари, Букинг институти
ёки миллий иқтисодий тадқиқотлар бюросининг америка иқтисодий
уюшмаси тўпламлари доирасида махсус секцияларнинг юритилиши
иқтисодчилар орасидаги баҳсларга сабаб бўлади. европада эса бундай
ҳолат кузатилмайди. Гарчи, европада бундай ҳолат кузатилмаган бўл-
са-да, мен CERP ва Economic Policy журналига форум учун миннатдор-
чилик билдирмоқчиман.
Ликадро: Европа иқтисодиёти ривожига қўшган ҳиссангиз
фақат илмий тадқиқотлар билан чекланмайди. Сиз докторантлар
учун Европа дастури COREни яратишда катта ҳисса қўшгансиз.
Унда Европанинг нуфузли ўқув муассасалари, сиз раҳбарлик қилган
Европа иқтисодий уюшмаси иштирок этади. Нима учун сиз бун-
дай институтларнинг яратилишига катта аҳамият берасиз? Ев-
ропада илмий тадқиқот фаолиятини ривожлантиришда бу инс-
титутларнинг роли қандай ва нима учун ҳозирга қадар иқтисодий
тадқиқотлар соҳасида Америка университетлари етакчиликни
сақлаб қолган?
Дрез: Сиз мутлақо ҳақсиз, европа иқтисодиётига қўшган ҳиссам ўз
илмий тадқиқотим туфайли эмас, балки бошқаларга ёрдам беришимда
ифодаланади. Ҳақиқатда бунга шахсий нуқтаи назардан қаралса, европа
иқтисодиётига қўшган энг катта ҳиссам, Жан Дрез бўлиб, у иқтисодиёт
ривожига муҳим ҳисса қўшган. Ҳозирда эса Ҳиндистонда ижтимоий
суғурта шаклларидан бирини илгари суришда фаол иштирок этмоқда.
Саволингизга жавоб бериш ва CORE ҳақида сўзлашдан аввал
қуйидаги жиҳатга тўхталишимга рухсат берсангиз. 1958 йилда карнеги
университетига дастлабки ташрифимдан сўнг (1957–1958) Лёвен уни-
верситетига қайтдим. Мутахассис сифатида мен карнеги университе-
тида жуда бахтли эдим. Бу ерда мен бирор-бир ишни амалга оширишда
кўмак ва интилишни ҳис қилардим. Мени COREда бир неча йил фао-
2