Page 276 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 276

ДЭВИД КAСС

               футболкасида сочлари тўзғиган ҳолатда ўтирар эди. Биз хонада бироз
           ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
               суҳбатлашдик, сўнгра уни тушлик пайтида давом эттирдик, кейин эса
               яна хонага қайтиб, бир неча соат суҳбат қурдик. Ўша куни ҳаво илиқ
               бўлиб, аниқ айтганда ўттизинчи февраль, жума куни эди. Бу кун бахт-
               сиз  кун  деб  қабул  қилинган  бўлса-да,  биз  учун  жуда  омадли  бўлди.
               Умид қиламизки, бу суҳбатдан биз сингари баҳра оласиз.


                  MD  («Macroeconomic  Dynamics»):  Келинг,  аспирантурадаги
               ишингиз ва раҳбарингиз Хирофуми Узава ҳақида гаплашайлик. У би-
               лан дастлаб қандай танишгансиз?
                  касс:  Стэнфорд  университетида  аспирантларни  тайёрлаш  дасту-
               ри менга мутлақо тизимсиздек кўринди. Бунга бир мисол келтираман.
               Мен  Стэнфорд  университетига  ўқишга  кирган  йили  уларда  биринчи
               семестрда  оғзаки  малака  имтиҳони  бўлди,  ҳамма  унинг  бемаънилик
               эканлигини тушунарди. кейинчалик бу талаб бекор қилинди, лекин у
               пайтда  имтиҳон  режалаштирилган  эди,  аммо  уни  қолдиришга  қарор
               қилинди.  Мендан  имтиҳонни  кен  Эрроу  ва  яна  кимдир  қабул  қилди
               (у пайтда мен ўқитувчиларимни яхши билмасдим).
                  Эрроу ҳақида билгач, ҳайратга тушдим. кен менга савол бергани-
               да, аҳмоқона жавоб бердим. У эса, бирор кишининг жавобини қабул
               қилиш, сўнгра уни жуда мазмунли этиб таҳрир қилиш қобилиятига эга
               эди. имтиҳоним шундан иборат бўлдики, мен Эрроуга қисқа жавоб бе-
               рардим, сўнгра у жавобга бирор-бир маъно беришга интиларди.
                  асосийси  шундан  иборат  эдики,  бу  имтиҳонни  мажбурий  топши-
               риш  бекор  қилинди,  лекин  барибир  ўтказилди  у,  бу  ўзига  хос  ҳолат
               эди.  Стэнфорд  университетидаги  дастурлар  асосан  аспирантларнинг
               ўзларига  қаратилган  эди.  аниқ  дастур  мавжуд  эмасди.  Узава  билан
               қандай танишганимни эслай олмайман. Лекин улар факультетда эмас,
               балки Серра-Ҳаус деб аталувчи кичик уйча – кампусда шуғулланувчи
               иқтисодчи математиклар гуруҳи бўлган. Мен алоҳида қадрловчи Стэн-
               форд ўқитувчилари: Эрроу, Узава, Скарф унинг таркибига киришарди.
               Бундан  ташқари,  ижтимоий  фанларда  математикани  қўллаш  бўйича
               мутахассислар ҳам бўлган. карл шелл қаердандир Серра-Ҳаус ҳақида
               билиб қолган ва биз у ерда шуғуллана бошладик.
                  MD: Сиз ва Карл бир йилда кирганмисиз ўқишга?
                  касс:  Ҳа,  айнан  карл  мени  Серра-Ҳаусга  олиб  борган.  Узава  би-
               лан қандай танишганимизни эслай олмайман, лекин ҳар ҳолда таниш-
               ганмиз. Эҳтимол, у семинар ёки шунга ўхшаш машғулот ўтказарди. У
               ҳақиқатда фан билан шуғулланиши ва аспирантларга яхши раҳбарлик
           2
   271   272   273   274   275   276   277   278   279   280   281