Page 274 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 274

ДЭВИД КAСС

           ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР




                                                          ДЭВИД


                                                            КAСС












                  1937 йил 19 январда Гавайининг Ганолулу шаҳрида таваллуд топ-
               ган. У 1958 йилда Орегона университетида иқтисод бўйича ва Гар-
               вард юридик мактабида ҳуқуқшунослик бўйича ўқиган. Оилавий анъа-
               нага кўра у адвокат бўлишни ўйларди. У юридик соҳани ёқтирмаганли-
               ги сабабли, 1 йилдан сўнг бу соҳада ўқишни тарк этди. 1959 йилдан
               1960 йилгача армияда хизмат қилди. Қайтгач эса, Стенфорд универ-
               ситетига ўқишга қабул қилинди. У бу ерда Карл Шелл билан учраш-
               ди. Улар ўқишни битиргач, бирга ишлай бошлашди. 1965 йилда Касс
               номзодлик диссертациясини тугатди. Ўқишни битиргач 1965 йилдан
               1970 йилгача Йель университетида доцент ва Нью-Хавендаги иқти-
               содиёт бўйича комиссия илмий ходими бўлиб ишлади.
                  Касс соф иқтисодий назарияга, асосан, умумий мувозанат назария-
               си соҳасига муҳим ҳисса қўшди. У оптимал ўсиш назарияси, қуёш нуқта
               назарияси ва тўлиқ бўлмаган бозор назарияси бўйича тадқиқотларни
               олиб борган. Диссертациясининг бир қисми бўлган «Умумий капитални
               тўплаш» моделидаги «оптимал ўсиш» мақоласи билан танилган. Ушбу
               мақолада у Фрэнк Рамсей томонидан кашф этилган неоклассик ўсиш
               моделида самарадорлик учун зарур ва етарли шартни исботлади.
                  Рамсейнинг стандарт ўсиш моделидан асосий фарқи шундаки, Касс
               келгуси  даврларда  истеъмол  дисконтланган  ҳолатни  кўриб  чиқди  ва
               шу билан бевосита истеъмолчилар эртанги истеъмолдан кўра бугунги
               истеъмолни афзал кўришади. Рамсей ўсиш моделининг ушбу ўзгарти-
               рилган версияси Рамсей-Касс-Купманс модели сифатида ҳам танил-
               ган. У «Касс мезонлари» билан бир-бирининг устига чиқадиган авлод
               моделлари  ва  неокласик  ўсиш  моделида  ва  Карл  Шелл  билан  ташқи
               ноаниқликнинг  иқтисодий  мувозанатга  таъсири,  шунингдек,  қуёш
           2
   269   270   271   272   273   274   275   276   277   278   279