Page 259 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 259
СТеНЛИ ФИШеР
учун жуда қизиқ эди. Бу эса, иқтисодиётни бошқариш мумкинлигини
англатарди.
Ўша вақтда Лондон иқтисодиёт мактабида биринчи ва учинчи курс
охирида биз ёзма имтиҳон топширар эдик (ўқув йили уч йил бўлган)
ҳамда курс баҳосини олардик. шунинг учун ҳанузгача билмайман, мен
яхши талаба бўлганманми ёки ўртамиёна!? Биринчи курс якунида мен
иқтисодиёт тарихи бўйича танлов ғолиби бўлдим ва бошқа фанлардан
бир нечта соврин олдим, лекин барибир гуруҳдаги бошқа талабалар
билан таққослаганда менинг ютуқларим қай даражада эканлигини бил- ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
масдим. Мактабни тугатиб, банкда ишлашни режалаштирган эдим.
Бланшар: Барибир бу амалга ошди, аммо бунинг учун кўп вақт
талаб этилди.
Фишер: шундай! Мен ўзимнинг биринчи битирув малакавий
ишимни ёздим, бу эса, яхши бажарганимдан далолат. шу ёзда мен иш-
лаш учун исроилга кетдим ва ўша ерда менинг грант ютганлигим ва
ортга қайтиб тайёргарлик кўришим ҳамда магистрлик диссертациямни
ҳимоя қилишим кераклиги ҳақида телеграмма олдим. шунинг учун ай-
тишим мумкинки, бакалавр даражасини олгунимга қадар олим бўли-
шимни ҳатто билмаган эдим.
Бланшар: Бундай эҳтирос ҳали туғилмаган эди, шундайми?
Фишер: Ҳа. Мен фанимни севаман, аммо изланиш биз қилган иш-
нинг асоси эмасди. Ҳаммаси кейин Массачусетс технологиялар инс-
титутида магистрлик диссертациямга тайёргарлик кўраётганимда со-
дир бўлди. Барибир магистр даражасини Лондон иқтисодиёт макта-
бида олган бўлсам-да, мен иқтисодиётни буюк профессорлар қилган
ва қилаётган ишлар деб ҳисоблардим. Талаба сифатида менинг ишим
– улар гапирганларини ўрганишдан иборат эди.
Бланшар: Массачусетс технологиялар институти Сизга ўқиш-
ни давом эттириш учун мантиқий танлов бўлдими ёки Чикаго ҳам
режада бормиди?
Фишер: Массачусетс технологиялар институти мен учун мантиқий
танлов эди. Бироқ, кўпчилик сўрашди: «нимага айнан Массачусетс
технологиялар институтида ўқишни хоҳлаяпсан?» Қандай жавоб бе-
ришим мумкин эди: «Самуэльсон ва Солоулар учун». Ҳаттоки, ЛиМ
ўқитувчиси Гарри Жонсоннинг Чикаго университетига бориб ўқишим
тўғрисидаги тавсиясига ҳатто Фридманнинг пул ҳажми назариясининг
янги формуласини ўқиган бўлишимга қарамасдан, Массачусетс техно-
логиялар институти мен учун энг яхшиси эди. шундай қилиб, мен Мас-
сачусетсга кетдим.
2