Page 257 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 257
СТеНЛИ ФИШеР
Бланшар: Қачон ва нима учун иқтисодчи бўлишга қарор қил-
дингиз?
Фишер: Мактабда ўқиган пайтим биз Жанубий Родезияда яшар эдик,
кейинчалик оддийгина Родезия деб номланди ва охирида Зимбабвэга
айланди. Мактаб Буюк Британия таълим тизимига асосланган бўлиб,
охирги икки йил ичида мен ўзимга мутахассислик танлашим зарур эди.
Биринчи навбатда, мен инженер, олим ёки математик бўлиш мақсадида
физика, кимё ва математика фанларини танладим. Бироқ, бир куни
Лондон иқтисодиёт мактаби (ЛиМ)да ўқиган ота-онамнинг дўстлари ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
ва уларнинг ўғли билан танишганимда улар мени иқтисодиётга бўлган
муҳаббатимни ошириб, қизиқишларимни уйғотишди. Уларнинг ўғли
менга иқтисодиётдан бир қанча сабоқларни берди ва мени иқтисодиётга
бўлган ҳавасимни янада оширишга сабабчи бўлди. шундан кейин
мен охирги ўқув йилида иқтисодиёт йўналишини танлашга қарор
қилдим.
Бланшар: Мактабда иқтисодиёт йўналиши? Ноодатий эши-
тиларкан.
Фишер: олтинчи синфда (Британия тизими бўйича) биз мутахас-
сислик танлашимиз керак эди. Ўқитувчимиз жуда яхши эди. Биз Хикс-
нинг «ижтимоий таъминот»ини («Social Framework») ўргандик, ўшан-
да мен кейнс ва унинг таълимотлари ҳақидаги фикрларни эшитдим.
коллеж ва мактаб таътили вақтида мен «Умумий назария»ни («General
Theory») ўқиб тугатдим ва кейнснинг китобига муҳаббатим ошган эди.
шундан кейин мен англиянинг Лондон иқтисодиёт мактабига киришга
қарор қилдим.
Бланшар: Нима учун Лондон? Нимага Қўшма Штатлар эмас?
Фишер: Ўша вақтда биз Қўшма штатлар ҳақида ўйлаб ҳам кўрма-
гандик. Биз учун англия бутун оламнинг маркази эди. Ўқитувчиларим
менга кембриж ёки Лондон иқтисодиёт мактаби (ЛиМ)га ҳужжат топ-
ширишимни маслаҳат беришди. Мен кейинги вариантни танладим.
нимагаки у ерда менга шу фанни таништирган инсон ўқиган ҳамда
улар тезда ўзларининг жавобларини беришга тайёр эдилар (Жану-
бий яримшарда ўқув йили июнда эмас, балки декабрь ойида тугарди).
Лондон иқтисодиёт мактаби обрўси салбий қарашларга эга бўлишига
қарамасдан иқтисодиёт йўналишига бунинг алоқаси йўқ эди. Бизда анъ-
анавий ўқув дастури мавжуд эди. Ричард Липси жуда яхши ўқитувчи бў-
либ, у бизга «иқтисодиётнинг асосий тамойиллари»дан дарс берарди.
«амалий иқтисодиёт»ни бизга Фрэнк Пейш ўргатарди. яхши эслайман,
1963 йил бошларида у бизга слайдлар кўрсатаётиб шундай деганди:
2